Get Mystery Box with random crypto!

УРГАНЧДАГИ БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ ЎЗ ВАЗИФАСИНИ СУИСТЕЪМОЛ | ELTUZ

УРГАНЧДАГИ БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ ЎЗ ВАЗИФАСИНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛМОҚДА

"Ассалому алайкум! Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги кўп қаватли уйларда яшаймиз. Кўп қаватли уйларда яшовчилар ширкатга ҳар ой пул тўлаши лозим. Ўзбекистон Республикасининг "Кўп хонадонли уйларни бошқариш тўғрисида"ги (07.11.2019 УРК-581-сон) қонуннинг мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлар ҳақидаги 16 моддасига кўра мулкдор мол-мулкини сақлаш бўйича харажатларни ҳар ойда қоида тариқасида пул шаклида тўлаши шарт деб кўрсатилган экан. Аммо ширкатнинг вазифа ва мажбуриятларини биз ҳалигача билмаймиз.

"Хоразм шинам уйлар" БСК бошқарув сервис компанияси Урганч шаҳар 6 даҳада айтарли ҳеч қандай иш қилмайди. "Дом" ертўласи сув, лой, балчиқ ҳолатда. Биринчи қаватдаги уйларнинг ҳиди ва ҳашаротларга тўлиб кетгани жудаям ачинарли ҳол. "Дом"нинг фасади, подъездлар яқин йилларда таъмирланмаган.

Вилоят Ички ишлар бўлими сектор раҳбари тозаликни назорат остига олган. ИИБ йигитлари келиб "дом" фасадларини таъмирлатди, тозаликни назорат қилади, уларга катта раҳмат. Лекин ширкат томонидан кўп қаватли уйларга ҳеч қандай ёрдам йуқ. Шундай экан биз ширкатга тўлайдиган пулимизнинг маълум бир қисмини ўзимиз подъезд ёки йўлакни тузатишга сарфласак нимаси ёмон? Ҳатто йўлак ва подъезддаги чироқлар куйса ҳам ўзимиз қўйсак, нима учун ширкатга йилига 400-500 000 сўм тўлов қилишимиз керак?

Газ, электр энергия ва сувга тўлов қилсак фойдаланамиз. Чиқиндига тўлов қиламиз, чунки чиқиндини олиб кетади. Ширкат нима қиляпти? Фақат ишчилар маошини юритяпти холос. Лифт бузилса хонадон эгалари тузатади. Бу мавҳум ширкатга қилинадиган тўловларни назорат қиладиган идора борми? Илтимос, ёрдам беринг. Бу идоранинг меҳнат мажбуриятлари ва иш фаолиятини назорат қилишда амалий кўмак сўраймиз."

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube