Get Mystery Box with random crypto!

“БЕШАРИҚ ТУМАН ҲОКИМИ ЕР МАЙДОНЛАРИНИ СОТМОҚДА” Ассалому алай | ELTUZ

“БЕШАРИҚ ТУМАН ҲОКИМИ ЕР МАЙДОНЛАРИНИ СОТМОҚДА”

Ассалому алайкум!

Бешарик тумани ҳокими дастидан туманда сотилмаган ер майдони қолмади. Каерда бўш ер бўлса, тендерга қўйиб сотмоқда.

Бугун туман марказий ўйингоҳи сотувга қўйилди. Шу билан бирга Шабада МФЙдаги марказий стадион олдидан бошланган катта зовурни опен бюджет орқали кўмдириб юбориш ҳаракатида юрибди.


Бюджет ташкилотидаги раҳбарларга шу лойиҳада ютиб чиқиш учун топшириқ берган. Энг ёмони, бу зовур кўмилса ўзи шундоқ ҳам зах бўлган бешариқнинг Шабада ва Файзобод МФЙларидаги зах баттар кучаяди. Дарахтлар қуришни, уйлар захдан нурашни бошлайди.


Бечора халк ҳокимга карши чиқолмайди. Қарши чиққанини милиция билан қўрқитади. Туман катта масжиди олдидан Оқтовуқ қишлоғига кетадиган йўл бўйидаги зовурниям шунақа қилиб кўмдириб сотмоқчи эди, аҳолиси қарз ҳавола қилиб бўлсаям уйини олдини сотиб олди.

Бешариқда сотилмаган жой қолмаябди. Энг ачинарлиси, ҳоким ҳар куни туман кадастр ва архитектура ишчиларига ер топиши бўйича топшириқ бераркан.

Ҳурматли, Элтуз! Сиздан илтимос, Шабада МФЙдаги зовурни кўмилиши ва стадион сотилиши бекор қилинишида ёрдам беринг

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube