Get Mystery Box with random crypto!

Андижон олимпия ва пара олимпия спорт турларига тайёрлаш марка | ELTUZ

Андижон олимпия ва пара олимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ходимлар ҳуқуқлари бузилмоқда

"Ассалому алайкум, Элтуз! Сизга мурожаат қилишдан мақсад сўконғич раҳбарнинг эркатойликлари. Биз Андижон олимпия ва пара олимпия спорт турларига тайёрлаш марказида анча йиллардан буён фаолият юритиб келамиз. Февраль ойида марказга янги раҳбар Иқбол Ҳайдаров сайланди. Илк кунлардан ходимларни аччиқ сўзлар билан ҳақорат қила бошлади. Айниқса, аёллар билан ишламаслигини қайта-қайта такрорлаб, аёлларга нисбатан кескин муомалада бўмоқда.

Ҳаттоки исмимизни ҳам мазаҳ қилиб чақиради. Оми, жинни деган сўзларни ҳар икки гапида қўллайди. Ўз ҳулқини яхши билгани учун хонасига телефонсиз киргизади. Агар ходимнинг иш ўрни керак бўлса меҳнат кодексига ҳам қараб ўтирмай, ходим номидан ариза ёзиб, ишдан бўшатиб юборади.

Мансаб ота меросдек, "ҳатто вилоят ҳокими ҳам мени бўшата олмайди, овора бўлиб арз қилиб юрманглар", деб ишонч билан гапиради. Марказда таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик авж ола бошлади. Сабаби ўнлаб ишдан ўз хоҳишисиз кетган ходимлар ўрнини Иқбол Ҳайдаровнинг қариндош, кўшнилари эгалламоқда. Марказда кундан-кунга ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилиб, бундан энг кўп аёллар жабр кўрмоқда. Вазиятга холис баҳо берасиз деган умиддамиз."

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube