Get Mystery Box with random crypto!

ҚУМҚЎРҒОНДА АВАРИЯЛАРГА САБАБ БЎЛАЁТГАН ЙЎЛ ҚАЧОН ТАЪМИРЛАНАДИ | ELTUZ

ҚУМҚЎРҒОНДА АВАРИЯЛАРГА САБАБ БЎЛАЁТГАН ЙЎЛ ҚАЧОН ТАЪМИРЛАНАДИ?

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Боботоғ ва Арпапоя маҳалласи аҳли номидан мурожаат йўллаяпмиз. Икки маҳаллага хизмат қилувчи, мактабга олиб борувчи йўл ачинарли аҳволда. Бу йўл Шароф Рашидов биринчи котиб бўлган даврда таъмирланган. Йўл нобоплигидан тез ёрдам машиналари вақтида етиб келмайди. Авариялар рўй беради, машиналар ҳам носоз ҳолга келади. Йўлсозлар эса бу йўлни тупроқ билан ямаб кетади. Тоза ичимлик сув борасида ҳам кўмак зарур.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳар бир йиғилишда халққа ёрдам беришни талаб қилмоқда. Ҳокимларимизга халқ манфаатини кўзлаб ишлашларини эслатамиз...”


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube