Get Mystery Box with random crypto!

ХИВА ҲОКИМИ ПРЕЗИДЕНТНИ ҚАНДАЙ АЛДАДИ? 'Салом, мен Хоразм вил | ELTUZ

ХИВА ҲОКИМИ ПРЕЗИДЕНТНИ ҚАНДАЙ АЛДАДИ?

"Салом, мен Хоразм вилояти Хива туманидаги Президент ташриф буюрган хонадон соҳиби Собиржоннинг қӯшниси бӯламан. Президент келиши арафасида шунақанги ëлғонларни кӯрдимки, булардан чиқарган хулосам - тизим ботқоққа ботиб бӯлибди. Чунки, энди Хива тумани ҳокими этиб тайинланган Сардор Полвонов президентимизни ëнида туриб, кӯзига қараб, уялмасдан алдаябди. Қӯшним Собиржон (президент келган хонадон эгаси) бу уйда яшамас эди. У уйнинг ҳатто пол, шифои ҳам йӯқ эди. Президент келиши олдидан шифер, пол потолок қилишди. Ҳатто боғига тайëр парник олиб келиб, ичига тувакда экилган қулфунайларни қӯйишди. Бассейна сув қуйиб, балиқ юборишди. Молхонаси ӯрнига узун бир хона қуришиб 2000 та бедана олиб келишди. Ҳатто президент келишидан 2 кун олдин ҳам бу жойда ҳеч нарса йӯқ эди. Кейин янгиликларда кӯрсак, нима эмиш, оила 6 сотих жойдан 200 миллиондан ошиқ даромад топябди эмиш. Ҳақиқатни мана мен айтаман: 1 тийин даромад топмади. Ҳамма нарсани ӯша алдоқчи Полвонов Сардор олиб келди. Энди айтингларчи, шу  воқеаларни ëлғонлигини кӯзимиз билан кӯриб туриб, қандай ишонамиз бу ҳоким Полвонов жанобларига? Шуми Шавкат Мирзиëевнинг ишонган одами? Бундай ҳокимга туман фуқаролари тақдирини кқандай ишониб топшириш мумкин? Президентни шундай алдаган ҳоким халқни қандай куйларга солмайди. Жаноб Президент, шу ҳолат бӯйича ишончли одамларингиз орқали текширув ӯтказинг. Мана шундай мошенник ҳокимларни қандай алдамчилигини бутун юртдошларимиз кӯриб қӯйсин. Чунки Истиқлол  маҳалласидаги фуқаролар ярги ҳокимнинг ҳамма найрангларни кӯзлари билан кӯриб бӯлди."

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube