Get Mystery Box with random crypto!

ХОРАЗМДА 'ГДЛЯН' ПАЙДО БЎЛДИМИ? 'Хоразм ёшлар агентлигига тай | ELTUZ

ХОРАЗМДА "ГДЛЯН" ПАЙДО БЎЛДИМИ?

"Хоразм ёшлар агентлигига тайинланган Тимур Жуманиёзов ёшларнинг етакчисига муносиб эмас деб ўйлаймиз.

Сабабини бир неча мисолларда келтиришимиз мумкин.
  - ҳар куни кечаси билан йиғилиш туман раҳбарларга zoom ўтказиб, ноқонуний бажариб бўлмас йиғилишларни ўтказади, жумладан Президент(видеога қаранг)га   яхши кўриниш учун вилоят ҳокимлиги томонидан ер бериладиган ва оғир тоифадаги ёшларнинг сони ошириб берилганлиги таъкидламоқда.
 
Шу сабабли рўйхатларни қалбакилаштириш ва якунлашимизни айтиб мажбурламоқда.

Аслида бизга шанба ва якшанба дам олиш куни ҳисобланади, аммо шанба куни тушунамиз халқни рози қилиш шиори билан меҳнат қилаяпмиз. Аммо якшанба ҳамда байрам кунлари ҳам мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқдамиз.

Бундай ҳаракатлардан кейин албатта биз етакчилар ўзимизга бошқа муносиб ишга ўтиш пайига тушамиз. Натижада кучли мутахассислар камайиб кетади.

Эшитишимизча, кеча ҳам қайсидир туман етакчиларига ариза ва тушунтириш ёздирганмиш.

Ҳурматли Қ,Қуранбаев(маҳалла раиси), Ж. Рахимов(вилоят ҳокими) ва А.Саъдуллаев(агентлик директори) барча етакчилардан вилоят бўйича аноним сўровнома ўтказиб кўринг, 531 та етакчиларнинг фикрини биласиз албатта.

Сизлардан илтимос Хоразм ёшларини тақдирини оила қурмаган ҳамда ҳаётнинг ижобий томонларида тобланмаган бир тадбиркорга топшириб қўйманглар.

Жуманиёзовнинг бошқа фазилатли томонлари бўлиши мумкин, аммо етакчи бўла олмайди."


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube