Get Mystery Box with random crypto!

ekologuz🇺🇿

Telegram kanalining logotibi ekologuz — ekologuz🇺🇿 E
Telegram kanalining logotibi ekologuz — ekologuz🇺🇿
Kanal manzili: @ekologuz
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.58K
Kanalning ta’rifi

Экология бўйича энг сўнгги янгиликлар. @ekologuz🇺🇿Последние новости на экологические темы из Узбекистана. @ekologuzru🇷🇺 The latest news on environmental issues from Uzbekistan @ekologuzenglish🇬🇧
Савол ва таклифлар учун телеграм бот: @eklguz_bot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 07:01:43
Каналимиз кузатувчиларининг хабар беришларича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, 8-мавзедаги 22- кўп қаватли уй-жойлар олдидаги “Evos” умумий овқатланиш шохобчаси ходимлари ошхонадан чиқадиган ифлос сувларни гуллар экиш учун мўлжалланган гулзорга тўкиб, кўмиб келишади.

Бу ҳақида хабар бераётган кузатувчимиз бу ҳолат биринчи маротаба эмас доимий такрорланиб келаётганини билдирган мурожаатида.

Фуқаролар “Evos” умумий овқатланиш шохобчаси менеджери ва ходимларига ифлосланган чиқинди сувларини боғга тўкиб, кўммасликларини талаб қилишган. Аммо “Evos” ходимлари томонидан ушбу талаблар эътиборсиз қолдирилган.

Биз тегишли ташкилот вакилларидан ҳолатни назоратга олиб кузатувчимизнинг мурожаати юзасидан муносабат билдиришларини сўраб қоламиз.

Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot
836 views04:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:45:13
Ҳаво кемасида жониворлар: қандай ҳайвонлар ҳаво кемасида уча олади?

Ҳаво кемаси саҳнида жониворлар ташиш учун, йўловчи қўл юки учун белгиланган ўлчамлардан (уч ўлчов йиғиндиси 115 см, тавсия этилган ўлчамлар 46х28х24 см) ошмайдиган контейнер билан таъминлаши керак.

Контейнер пастки қисми сув ўтказмайдиган ва чангни ютадиган материал билан қопланиши, эшиги эса қулфланадиган бўлиши шарт. Жониворларни қафасдан чиқаришга йўл қўйилмайди.

Ҳаво кемасида уча оладиган ҳайвонлар рўйхати: ИТ, МУШУК, ТОШБАҚА, ТЎТИҚУШ, ПАРРАНДА, ЗУЛУК.

Жонивор вазни қафас билан бирга 8кг дан ошмаслиги керак!

Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot
723 views12:45
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:44:56
Руминиянинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Кристиан Чобану Ҳисор тоғ тизмаларидаги 4083 метр баландликда жойлашган Ҳазрати Султон зиёратгоҳи чўққисидан ўзбекистонликларга мурожаат йўллаб, яқинлашиб келаётган мустақиллик куни билан ўзбек тилида табриклади.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси Ҳисор тоғларидаги Ҳазрати Султон чўққиси ҳисобланади. Унинг баландлиги 4643 метр. Зиёратгоҳ ва чўққи бир номдаги икки хил жойдир.

Манба: УЗБЕКИСТАНУЗ

Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot
687 viewsedited  09:44
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:08:11 Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳридаги Миллий боғ ҳудудидаги дарахтларга шикаст етказилганлиги юзасидан хабарлар эълон қилинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитаси раҳбарияти иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси масъуллари ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, боғ мутасаддилари иштирокида жойига чиқиб тезкор ўрганилди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон миллий боғида жуда кенг кўламдаги ободонлаштириш бажарилди. Бунинг натижасида ушбу боғ янада файзли ва тароватли кўриниш олди. Бу жараёнда суғориш тизими тўлиқ шакллантирилган ҳолда дарахт ва бута кўчатлари ҳам экилиб, яшил ҳудуд барпо қилинди.

Ўрганишлар давомида ҳудуддаги мавжуд дарахтлар хатловдан ўтказилганда уларнинг айримларига қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида қисман шикаст етказилганлиги аниқланди. Қўмита ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ва Ботаника институти илмий ходимлари жалб этилиб, дарахтларни парвариш ишларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Айни пайтда Давлат экология қўмитаси ходимлари томонидан ҳудуддаги қисман шикастланган дарахтларни агротехник тадбирлар асосида парваришлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
774 views05:08
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:08:06
www.kun.uz сайти мухбири Илёс Сафаров ўзининг Telegram'даги каналида, яқинда қайта очилган Миллий боғ ҳақидаги ижобий ва салбий хулосаларини ёзибди. "Оилавий Миллий боғдамиз. Мени хурсанд қилгани бошқа боғлардан фарқли бу ерни магазин, пулли атракционлар…
744 views05:08
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:17:27
Тўғриси қувончимизни яшира олмаймиз. Қанчадан қанча йўлларни босиб ўтдик бу кунга етгунча.

Тарихий кундан ажойиб видео.
903 views13:17
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:08:22
Бугун www.ekolog.uz сайти жамоаси учун тарихий кун.

Сайтимиз жамоаси "EKOLOG" JAMOAT BIRLASHMASIни ташкил этиб, нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги 2022- йил 9-августдаги 1034-сон ГУВОҲНОМАСИни олди. .

Нодавлат нотижорат ташкилотимизнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экологик муаммоларни бартараф қилишда давлат органларига ёрдам бериш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат ва маҳалий ҳокимият органларининг табиатга нисбатан инсонпарварлик сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини оширишда ёрдам беришдан иборат.

Адлия вазири, вазирликнинг ходимларига экология борасидаги ННТларнинг очилишини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз!.

Насиб қилса келажакда катта лойиҳалар кутяпти бизни.

@ekologuz
1.2K viewsedited  13:08
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:37:32 www.ekolog.uz сайти жамоаси бугун катта бир қадамни босиб ўтди. Бугун яхши хабарлар куни бўлди жамоамиздагилар учун.

Сизларга ҳам қизиқми?

Бу кун сайтимиз учун тарихий кун бўлиб қолади, назаримизда.

@ekologuz
826 viewsedited  12:37
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:29:23
Расмий муносабат

@ekologuz телеграм канали орқали Пешку туманида дарахтлар кесилиши бўйича эьлон қилинган мурожаат юзасидан Бухоро вилоят Экология бошқармаси қуйидагиларни маьлум қилади.

Ушбу ҳолат юзасидан Пешку туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан жойида бориб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Пешку туман Навбаҳор МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Шокиров томонидан 10 туп терак дарахтини таг қисмидан кесиб ташлаганлиги аниқланиб, фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маьмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 500 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 1 800 000 сўм ҳисобланди.

Бу ҳақида бизга Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot
887 views10:29
Ochish/sharhlash
2021-02-14 07:00:08 ​​Лонг Айлендда (АҚШ) бир гуруҳ байкерлар ҳайвонларни қийноққа соладиган инсонларнинг жазосини бериб, жониворларни қутқариш билан шуғулланишади. Инсоннинг ташқи кўриниши қандай бўлиши муҳим эмас. Энг аввало унинг ИНСОНИЙлиги амалларида кўринади.

Каналимизга уланинг .
Присоединяйтесь к нашему каналу
https://t.me/ekologuz
745 views04:00
Ochish/sharhlash