Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат @ekologuz телеграм канали орқали Пешку тума | EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿

Расмий муносабат

@ekologuz телеграм канали орқали Пешку туманида дарахтлар кесилиши бўйича эьлон қилинган мурожаат юзасидан Бухоро вилоят Экология бошқармаси қуйидагиларни маьлум қилади.

Ушбу ҳолат юзасидан Пешку туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан жойида бориб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Пешку туман Навбаҳор МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Шокиров томонидан 10 туп терак дарахтини таг қисмидан кесиб ташлаганлиги аниқланиб, фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маьмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 500 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 1 800 000 сўм ҳисобланди.

Бу ҳақида бизга Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Каналимизга уланинг @ekologuz Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot