Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳридаги | EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳридаги Миллий боғ ҳудудидаги дарахтларга шикаст етказилганлиги юзасидан хабарлар эълон қилинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитаси раҳбарияти иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси масъуллари ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, боғ мутасаддилари иштирокида жойига чиқиб тезкор ўрганилди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон миллий боғида жуда кенг кўламдаги ободонлаштириш бажарилди. Бунинг натижасида ушбу боғ янада файзли ва тароватли кўриниш олди. Бу жараёнда суғориш тизими тўлиқ шакллантирилган ҳолда дарахт ва бута кўчатлари ҳам экилиб, яшил ҳудуд барпо қилинди.

Ўрганишлар давомида ҳудуддаги мавжуд дарахтлар хатловдан ўтказилганда уларнинг айримларига қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида қисман шикаст етказилганлиги аниқланди. Қўмита ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ва Ботаника институти илмий ходимлари жалб этилиб, дарахтларни парвариш ишларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Айни пайтда Давлат экология қўмитаси ходимлари томонидан ҳудуддаги қисман шикастланган дарахтларни агротехник тадбирлар асосида парваришлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати