Get Mystery Box with random crypto!

O'zbekiston Ekologik partiyasi

Telegram kanalining logotibi ecopartyuzb — O'zbekiston Ekologik partiyasi O
Telegram kanalining logotibi ecopartyuzb — O'zbekiston Ekologik partiyasi
Kanal manzili: @ecopartyuzb
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.99K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Ekologik partiyasining rasmiy kanali:
• www.ecouz.uz
• Facebook.com/ecopartyuzb
• Instagram.com/ecopartyuzb
• YouTube.com/c/ecouz
• @ecopartyuzb_bot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 10:25:49
#Сирдарё_вилояти

Янги қонун ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё вилояти Кенгашида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда вилоят Адлия бошқармаси вакиллари маҳаллий Кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари ва партия фаоллари иштирок етишди.

Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Акбаржон Ахроров сўзга чиқиб, қонуннинг мазмун-моҳияти, ундаги банд ва моддалар ҳақида йиғилганларга батафсил тушунча бериб ўтди.

Facebook | Instagram | Web site | You Tube
201 views07:25
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:58:42
Депутатимиз “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланди

Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Ходжаева Мохира Мирзахмадовна Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фаромони билан “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланди.

Ўзбекистон Экологик партияси жамоаси Мохира Мирзахмадовнани ушбу мукофот билан қизғин муморакбод этади! Юртимиз тараққиёти ва равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли меҳнатларингизда сизга куч-ғайрат тилаймиз. Муваффақиятларингиз бардавом бўлсин.

Facebook | Instagram | Web site | You Tube
307 viewsedited  04:58
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:24:34
Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги йиғилишидан лавҳа.
238 views14:24
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:57:39
Табиат гўзаллиги болалар нигоҳида

Ўзбекистон Экологик партияси Хонқа туман партия ташкилоти ташаббуси билан тумандаги марказий истироҳат боғида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Табиат гўзаллиги болалар нигоҳида” мавзусида расм чизиш тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда тумандаги барча мактабгача таълим муассасалари ҳамда мактаблардан 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган 50 нафар болалар иштирок этишди.

Табиат манзараларини чизишда энг яхши, деб топилган уч нафар болага дипломлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, барча иштирокчиларга партия томонидан эсдалик совғалари улашилди.

Facebook | Instagram | Web site | You Tube
308 views11:57
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:34:24
Экологик муаммоларга ечим топиш бўйича тавсиялар берилди

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида Наманган вилоятидаги туман (шаҳар) партия ташкилотлари раислари иштирокида (ZOOM иловаси орқали) очиқ мулоқот ўтказилди.

Партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев ҳамда Марказий Кенгаш бўлим бошлиқлари иштирок этган очиқ мулоқотда туман (шаҳар) партия ташкилотларининг муаммо ва таклифлари тингланди.

Мулоқот давомида чиқинди ташлаш ҳудудлари, оқава сув, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни суғориш, парваришлаш, чекка ҳудудлардан чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, партия фаолиятини ривожлантириш, аъзолар сафини кенгайтириш, жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

Муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, ечими қийин кечаётган экологик масалаларни туман (шаҳар) ҳокимларигача олиб чиқиш бўйича тавсиялар берилди.
262 views11:34
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:31:15
Ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни махсус гувоҳномаларсиз сақлаш тақиқланмоқда

Сўнгги вақтларда ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни жамоат жойларида олиб юриш, тўй, маърака, юбилей ҳамда бошқа оилавий тадбир ва маросимларда улар билан бирга келиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида, атрофдаги бошқа фуқароларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғи учун жиддий хавф туғдириб, кўнгилсиз ҳолатларнинг юзага келишига олиб келмоқда.

БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
154 views11:31
Ochish/sharhlash