Get Mystery Box with random crypto!

Депутатимиз “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланди | O'zbekiston Ekologik partiyasi

Депутатимиз “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланди

Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Ходжаева Мохира Мирзахмадовна Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фаромони билан “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланди.

Ўзбекистон Экологик партияси жамоаси Мохира Мирзахмадовнани ушбу мукофот билан қизғин муморакбод этади! Юртимиз тараққиёти ва равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли меҳнатларингизда сизга куч-ғайрат тилаймиз. Муваффақиятларингиз бардавом бўлсин.

Facebook | Instagram | Web site | You Tube