Get Mystery Box with random crypto!

Табиат гўзаллиги болалар нигоҳида Ўзбекистон Экологик партияс | O'zbekiston Ekologik partiyasi

Табиат гўзаллиги болалар нигоҳида

Ўзбекистон Экологик партияси Хонқа туман партия ташкилоти ташаббуси билан тумандаги марказий истироҳат боғида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Табиат гўзаллиги болалар нигоҳида” мавзусида расм чизиш тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда тумандаги барча мактабгача таълим муассасалари ҳамда мактаблардан 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган 50 нафар болалар иштирок этишди.

Табиат манзараларини чизишда энг яхши, деб топилган уч нафар болага дипломлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, барча иштирокчиларга партия томонидан эсдалик совғалари улашилди.

Facebook | Instagram | Web site | You Tube