Get Mystery Box with random crypto!

Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Telegram kanalining logotibi ecogovuz — Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology E
Telegram kanalining logotibi ecogovuz — Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
Kanal manzili: @ecogovuz
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali:

• www.eco.gov.uz
• Facebook.com/ecogovuz
• youtube.com/c/ecogovuz
• twitter.com/ecogouz
• @ecogovuz_bot
Telefon: 998712071107

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 160

2022-08-30 16:25:59
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тақдирланганларга давлат мукофотларини топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев в резиденции "Куксарой" вручил государственные награды по случаю 31-й годовщины независимости нашей страны.

#Mirziyoyev #marosim #Mustaqillik #mukofotlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
461 views13:25
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:23:23
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида ҳам тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда бошқарманинг 10 нафар ходими, шунингдек, кўп йиллар давомида самарали фаолият юритиб, соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келган фахрийлар Давлат экология қўмитасининг ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
515 views13:23
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:52:31
Ўзбекистон туманининг “Шўрсув” шаҳарчасидаги саноат ҳудудида навбатдаги тунги рейд тадбирлари ўтказилди.

Унга кўра, “Билолхон инвест 777” МЧЖ, “Евро глобал гипс” МЧЖ ишлаб чиқариш жараёнини носоз фильтр қурилмалари билан олиб борилаётганлиги, шунингдек, “Файз гипс” МЧЖ, “Даханасой гипс” ХК, “Водий гипс” МЧЖ, “Чўян Юинг” ХКларида ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд фильтр қурилмалари бўлсада, кечки пайтларда улардан фойдаланмаган ҳолда ишлаётганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда аниқланган камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, ҳудуддаги “Био гипс сифат” МЧЖ, “Раутех гипс” МЧЖ, “Фарғона гипс” МЧЖларда текшириш ўтказиш учун рухсат олинган бўлиб, ҳозирги кунда “Био гипс сифат” МЧЖда текшириш ишлари якунланиб, далолатнома расмийлаштирилмоқда.

Давлат экология қўмитаси томонидан мазкур ҳудудда ўрганиш ишлари давом этмоқда.
594 views12:52
Ochish/sharhlash
2022-07-14 18:29:34
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга давлат ташрифининг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

В завершение первого дня мероприятий в рамках своего государственного визита Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов в присутствии Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева посадил дерево на Аллее почетных гостей в резиденции «Куксарой».

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #xiyobon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
334 views15:29
Ochish/sharhlash
2022-07-14 16:51:05 Экологик ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар жўнатган шахс ҳуқуқбузарлардан ундирилган жариманинг ўн беш фоизини олади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрда имзоланган “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига кўра, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида “Эконазорат” электрон тизими ишга туширилди.

Энди ушбу электрон тизим орқали экологик ҳуқуқбузарликларни тасдиқловчи фото, видео далилларни юборган шахслар ҳуқуқбузарлардан ундирилган жариманинг ўн беш фоизини олади.

Сиз ҳам атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмасангиз, смартфонингизга ekonazorat иловасини юкланг ва рўйхатдан ўтинг. Муваффақиятли рўйхатдан ўтгандан сўнг шахсий аккаунтга киришингиз ва рағбатлантириш усулини танлашингиз мумкин. Мазкур тизимда сиз юборган ҳуқуқбузарлик ҳолатини қайси босқичда ўрганилаётганлигини онлайн кўриш имконияти мавжуд.

Шунингдек, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур илова телеграм канали учун ekonazorat_bot форматида ҳам яратилган. Унга тўлиқ исмингиз ва телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтиб, экологик ҳуқуқбузарликларни юборишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, фото ва видео материалларни юборган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмайди.

Электрон тизим ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги 71 207-11-07 ишонч рақами, 11-57 қисқа рақам орқали ёки www.eco.gov.uz сайтидан олишингиз мумкин.
905 views13:51
Ochish/sharhlash
2022-07-14 16:12:48
Тошлоқ тумани Экология бўлими ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг навбатдаги тезкор рейд тадбири ўтказилди

Рейд тадбирлари давомида Тошлоқ тумани "Обисиё" МФЙда яшовчи фуқаро Ж.А ўз бошқарувида бўлган экскаватор ёрдамида "Заркент" МФЙ ҳудудидаги Асилобод кўчасида жойлашган бўш ер майдонидан ҳамда "Бесаранг" МФЙ ҳудудидан фуқаро Р.Т тегишли рухсатномасиз ноқонуний тарзда тупроқ қазиб олиб, юк автомобилига юклашаётган вақтида уларнинг "фаолияти" тўхтатилди.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқароларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима белгиланди.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
629 views13:12
Ochish/sharhlash
2022-07-14 15:21:07 #матбуотанжумани

Экология соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 25 395 нафар шахс аниқланди. Қонунбузарларга 20,9 млрд. сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, 11,4 млрд. сўми ундирилди.

Бу ҳақда АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:


Дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2300 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 3,4 млрд. сўм маъмурий жарима ва 4,3 млрд. сўм зарар суммалари белгиланди. 2022 йилнинг 6 ойида жами 882 туп қимматбаҳо дарахт кесилган бўлиб, ўтган йилга (1922 туп қимматбаҳо дарахтлар кесилган) нисбатан 55 % камайган.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида республика ҳудудида 125 млн. 30 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экиш режалаштирилиб, амалда 129 млн. 608 минг дона кўчатлар экилиши ташкил этилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати 120,0 млн. доллар миқдорида лойиҳани амалга ошириш бўйича кредит шартномаси тасдиқланди. Лойиҳа натижасида қаттиқ маиший чиқиндиларнинг камида 40 фоизини қайта ишлашга эришилиб, атмосфера ҳавосига йилига 52 минг тонна иссиқхона (метан, корбанат ангидрид) газларнинг ташланиши олди олинади. Бундан ташқари 203 та махсус техника харид қилиниб, 13 та сервис маркази қурилади.

Чиқиндилар билан ишлаш соҳасига давлат-хусусий шериклик борасида 65 та туман ва шаҳарни ўз ичига олган 38 та битим имзоланди.

● Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
1.0K views12:21
Ochish/sharhlash
2022-07-14 15:20:57
840 views12:20
Ochish/sharhlash
2022-07-14 14:09:33

900 views11:09
Ochish/sharhlash
2022-07-14 14:08:32
Давлат экология қўмитасининг 2022 йил 1-ярим йиллигидаги фаолияти якунлари таҳлили

АОКАда қўмита раиси ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
837 views11:08
Ochish/sharhlash