Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон туманининг “Шўрсув” шаҳарчасидаги саноат ҳудудида н | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Ўзбекистон туманининг “Шўрсув” шаҳарчасидаги саноат ҳудудида навбатдаги тунги рейд тадбирлари ўтказилди.

Унга кўра, “Билолхон инвест 777” МЧЖ, “Евро глобал гипс” МЧЖ ишлаб чиқариш жараёнини носоз фильтр қурилмалари билан олиб борилаётганлиги, шунингдек, “Файз гипс” МЧЖ, “Даханасой гипс” ХК, “Водий гипс” МЧЖ, “Чўян Юинг” ХКларида ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд фильтр қурилмалари бўлсада, кечки пайтларда улардан фойдаланмаган ҳолда ишлаётганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда аниқланган камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, ҳудуддаги “Био гипс сифат” МЧЖ, “Раутех гипс” МЧЖ, “Фарғона гипс” МЧЖларда текшириш ўтказиш учун рухсат олинган бўлиб, ҳозирги кунда “Био гипс сифат” МЧЖда текшириш ишлари якунланиб, далолатнома расмийлаштирилмоқда.

Давлат экология қўмитаси томонидан мазкур ҳудудда ўрганиш ишлари давом этмоқда.