Get Mystery Box with random crypto!

Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Telegram kanalining logotibi ecogovuz — Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology E
Telegram kanalining logotibi ecogovuz — Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
Kanal manzili: @ecogovuz
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali:

• www.eco.gov.uz
• Facebook.com/ecogovuz
• youtube.com/c/ecogovuz
• twitter.com/ecogouz
• @ecogovuz_bot
Telefon: 998712071107

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 158

2022-09-01 15:26:24
Шу кунларда Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳрида “CITES конвенциясига кирган ёввойи ҳайвонларни қонуний сотиб олиш натижалари” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур  халқаро семинарда Давлат экология қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

Унда томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олиш, таклифларини билдириш билан биргаликда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган  вазифалар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашишди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
768 views12:26
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:26:09
Янгиликлар 24 | Ниагара шаршараси байроғимиз рангларида жилоланди
#1sept #uzbekiston24
296 views10:26
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:58:30 Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида трансчегаравий ҳамкорлик ривожланмоқда

Душанбе шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш салоҳияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этган тадбир “Яшил иқлим бўйича ҳаракатлар ойлиги” доирасида ташкил қилинди.

Ушбу давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ўртасидаги атроф-муҳитни самарали бошқариш соҳасида ўзаро англашув меморандуми доирасидаги амалий тадбирларнинг давоми ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Тожикистон биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш соҳасидаги қатор халқаро конвенцияларга, жумладан БМТнинг биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенциясига, Бонн ва Рамсар конвенцияларига аъзо давлатлардир. Иқлим ўзгариши шароитида экотизимлар, ландшафтлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш учун барчанинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари зарур. Минтақавий ҳамкорлик орқалигина мазмунли натижаларга эришиш мумкин. Бундан ташқари, ўзбекистонлик ва тожикистонлик мутахассисларнинг ўзаро тажриба алмашинуви ва ҳамкорлиги атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг турли йўналишларида тажриба алмашиш имконини бермоқда.

Муҳокамалар  давомида икки давлат мутахассислари мавжуд экологик вазият, биологик хилма-хиллик компонентларини муҳофаза қилиш, умуман, барқарор ривожланиш мақсадларида трансчегаравий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистонлик мутахассислар анжуман дастурига кўра, қўриқланадиган ҳудуд фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ширкент табиат ва тарихий боғига бориши ҳам кўзда тутилган.

Давлат экология қўмитаси вакилларининг Тожикистондаги хизмат сафари жорий йилнинг 3 сентябрига қадар давом этади.

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати
488 views08:58
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:58:21
433 views08:58
Ochish/sharhlash
2022-09-01 10:13:07
«Оила ва ТАБИАТ» ижтимоий-сиёсий, экологик газетасининг Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб нашр қилинган махсус сонида
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродовнинг «ЯРАТИЛАЁТГАН ЯШИЛ ОЛАМ ИНСОН ҚАДРИ, МАНФААТИ УЧУН!» сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Мақолада Президентимиз ташаббуси билан бугунги кунда экология ва атроф-муҳитга қаратилаётган катта эътибор, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг, хусусан, «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатининг аҳамияти, дарахт экишга қаратилган бундай умуммиллий лойиҳани амалга ошириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганининг моҳияти атрофлича таҳлил қилинган.
575 viewsedited  07:13
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:21:53
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

С 31-летием независимости Республики Узбекистан, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
529 views06:21
Ochish/sharhlash
2022-09-01 03:33:56
Давлат экология қўмитаси жамоаси барча юртдошларимизни Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги билан қутлайди.

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз барчага муборак бўлсин!

Юртимиз ҳамиша тинч ва осойишта, мустақиллигимиз барқарор бўлсин!
1.3K views00:33
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:52:32
"Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.

Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
402 views14:52
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:52:23
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
285 views14:52
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:52:12
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
269 views14:52
Ochish/sharhlash