Get Mystery Box with random crypto!

«Оила ва ТАБИАТ» ижтимоий-сиёсий, экологик газетасининг Ватани | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

«Оила ва ТАБИАТ» ижтимоий-сиёсий, экологик газетасининг Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб нашр қилинган махсус сонида
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродовнинг «ЯРАТИЛАЁТГАН ЯШИЛ ОЛАМ ИНСОН ҚАДРИ, МАНФААТИ УЧУН!» сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Мақолада Президентимиз ташаббуси билан бугунги кунда экология ва атроф-муҳитга қаратилаётган катта эътибор, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг, хусусан, «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатининг аҳамияти, дарахт экишга қаратилган бундай умуммиллий лойиҳани амалга ошириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганининг моҳияти атрофлича таҳлил қилинган.