Get Mystery Box with random crypto!

Қандай маҳсулотларни тановул қилиш қорин дам бўлишига сабаб бў | 📌 Саломатлик сари

Қандай маҳсулотларни тановул қилиш қорин дам бўлишига сабаб бўлади?

Шифокор Фаррух Шерназаров:

Клетчатка ва крахмалга бой маҳсулотлардан тайёрланган озиқ-овқат истеъмоли. Уларни ҳазм қилиш жараёнида ҳаммада кўп газ юзага келади.
Бундай маҳсулотларга қуйидагилар киради: дуккаклилар (соя, ловия, нўхат), турп, карамнинг барча турлари, картошка, узум, шовул, пиёз, шолғом, қора нон, қаймоғи олинмаган сигир сути.
Овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилиши (ферментлар етишмовчилиги, дисбактериоз ва ҳоказо).
Жиддий сабаблар: ичакка босим ўтказувчи ўсмалар, веналарнинг варикоз кенгайиши ёки ичакларда қон ҳаракати сусайиб (ёки тўхтаб) қолиши, ошқозон-ичак тракти фаолиятини ёмонлаштирувчи инфекциялар.
Ошқозонда хлорид кислотани кўпайтирадиган дорилар истеъмоли.
Ичак мушаклари қисилишига олиб келувчи руҳий-эмоционал босимлар ва асаб бузилишлари.
Атмосфера босими тушиб кетиши натижасида газлар кўпайиб, ичакка босим кучайган пайтда юқорига чиқиш.

@dorivor