Get Mystery Box with random crypto!

Қовоқнинг сиз билмаган фойдали хусусиятлари Шифокор Нозима Ў | 📌 Саломатлик сари

Қовоқнинг сиз билмаган фойдали хусусиятлари

Шифокор Нозима Ўринова:

Қовоқ озуқавий қийматдан ташқари кўплаб қимматли микроэлементларни ўз ичига олади. Қовоқнинг нафақат гўштли жойи балки уруғлари ва шарбати хам фойдали хусусиятга эга. Унинг фойдали хусусиятга қуйидагилардан иборат:

-вазн ташлашга ёрдам беради;
-кўриш қобилиятини яхшилайди;
-терининг ёрилиши ва ажин тушишидан ҳимоя қилади;
-кайфиятни кўтариб иммунитетни мустаҳкамлайди;
-қовоқ шарбати мевали шарбатлардан фарқли ўлароқ деярли шакари бўлмайди ва маҳсулотнинг барча хусусиятларини ўзида сақлаб қолади;
-қовоқ организмдаги ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди;
-қовоқнинг калорияси паст бўлиб, ундаги элкарнитин моддаси организмдаги зарарли холестериндан тозалаб, ёғларни парчалаб ташлайди;
-таркибидаги А ва Е витаминлари тери, соч ва тирноқ сифатини янада яхшилайди.

@dorivor