Get Mystery Box with random crypto!

FATVO.UZ

Telegram kanalining logotibi diniysavollar — FATVO.UZ
Kanal manzili: @diniysavollar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 141.92K
Kanalning ta’rifi

Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
https://taplink.cc/diniysavollar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 405

2021-05-22 10:17:25 ЧЕРКОВНИ ТАЪМИРЛАСАК БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

649-CАВОЛ: Россия давлатидаман. Рус черковини таъмирласак бўладими, христианларнинг том, эшик ва хоказоларини? Алҳамдулиллоҳ мусулмонман.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

لَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ أَنْ تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ

яъни: "Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар" (Мумтаҳина сураси 8-оят).

Ушбу ояти каримадан маълум бўладики, мусулмонларга душманчилиги бўлмаган ва уларга азияти етмаган кофирларга яхшилик қилиш ва адолатли муносабатда бўлиш жоиз. Уламолар кофирларга яхшилик қилиш уларнинг куфрига ёки гуноҳ ишида ёрдам бўлмаслиги шарти билан жоиз бўлишини айтиб ўтганлар. Масалан, насронийлар учун черков қуриб бериш, ўзларини динларини тарғиб қилишлари учун китоб ва журналларини чиқариш ва тарқатишда ёрдам бериш жоиз бўлмайди. Чунки бунда куфрни ривожига ҳисса қўшиш бор. Мусулмон киши бундай ишларни қилмаслиги лозим. Балки, уларга яхшилик қилишдан мурод муҳтож бўлиб қолганида инсонийлик нуқтаи назардан хайрия қилиш, шахсий манфаатларини қондиришда ёрдам бериш тушунилиши лозим. Бунда мусулмон киши ажр олиши умид қилинади. Шунингдек, кофирларнинг жамият учун манфаатли бўлган, ортидан мусулмонларга зарар етмайдиган ғояларида ҳам кўмаклашиш мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

...وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

яъни: “...Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир”, дея марҳамат қилган (Моида сураси, 2-оят).

Демак, сиз черков қурилиши ва таъмиридан қочишингиз, лекин уйларининг эшик-ром, том ва ҳоказоларини қилиб бериш каби ишларида қатнашишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
14.4K views07:17
Ochish/sharhlash
2021-05-22 08:11:35 #аудио

НАБИРАЛАР МЕРОС ОЛАДИМИ?

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Улашинг: @diniysavollar
13.4K views05:11
Ochish/sharhlash
2021-05-21 15:08:15 #қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бомдом, шом ва хуфтон намозларининг фарзини ёлғиз ўқиганда овоз чиқариб ўкишим шартми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, шарт эмас. Мазкур намозларни якка ўқиган киши ихтиёрли. Хоҳласа жаҳрий ўқийди, хоҳласа махфий. Лекин, намоз асносида бошқа киши қўшилиши эҳтимоли бўлса, жаҳрий ўқигани афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar
12.6K views12:08
Ochish/sharhlash
2021-05-21 12:28:06
#Диний_савол_жавоб

Масжидга садақаи жория деб берилган нарса яроқсиз ҳолга келса нима қилинади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Улашинг: @diniysavollar
14.5K views09:28
Ochish/sharhlash
2021-05-21 10:18:17 ШУКУР САЖДАСИ ҲАҚИДА
#намоз

648-CАВОЛ: Ҳар бир намоздан кейин шукур саждасини қилиш бидъат эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Моликдан бошқа ҳамма уламолар «Бир неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир», деганлар. Жаброил алайҳиссалом ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга битта саловот айтса, Аллоҳ ўша одамга ўн саловот айтишини хабар қилганларида у зот шукр саждаси қилганлар. Биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Исломнинг ашаддий душмани – Мусайламатул Каззобнинг қатл этилганлиги ҳақида хабар келганда шукр саждаси қилганлар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Зул Садяйни деган одамнинг хаворижлар ичида ўлиб ётганини кўрганларидан кейин шукр саждаси қилганлар. Чунки у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Уруш қилган икки мусулмон тоифадан қайси бирининг ичида Зул Садяйни бўлса, ўша тоифа залолатда бўлади» деган маънодаги ҳадисни эшитган эдилар. Шунинг учун хаворижлар билан бўлган урушдан кейин ҳазрати Али ўликлар ичидан ўша одамни излашни буюрганлар. Ҳамма ўликларни бирма-бир қараб чиқишган. Охирги ўликни ҳам ағдариб қараганларида унинг тагидан Зул Садяйнининг жасади чиққан. Ҳазрати Али ўз душманлари – хаворижлар адашган тоифа эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан кейин шукр саждаси қилганлар.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш ёки суюнчилик хабар келса, Аллоҳга шукр қилиб саждага йиқилар эдилар» Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Лекин шукр саждасини ҳар намоздан кейинги одат қилиб олиш ёки унга тарғиб қилиш шариатимизда йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
14.9K views07:18
Ochish/sharhlash
2021-05-21 08:12:07 #аудио

ҚИБЛА ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Улашинг: @diniysavollar
4.9K views05:12
Ochish/sharhlash
2021-05-20 15:28:12 #қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени бувам пахта тозалаш заводидан аксия сотиб олган экан. Бувам оламдан ўтган аммо биз шу аксиядан ҳар йили пул оламиз. Шу ҳалолми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аксия яъни ҳиссадорлик ҳалол ишларда жоиз. Бу кўпчилик шерик бўлиб завод, фабрика ва цехларни очишган, деган мазмунда. Бундай шерикчилик ҳам исломда айтилган шерикчилик турларига кириб кетади. Сизни ушбу завод фойдасида аксияларингиз миқдорича шериклигингиз бор. Шунинг учун сиз ҳиссангиз миқдорича фойда ёки зарарга шерик бўлиб ҳисобланасиз. Бундан сиз ва бошқа бувангизнинг меросхўрларига ўша фойдаларни олиб туришингиз шаръан мумкинлиги келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar
14.6K views12:28
Ochish/sharhlash
2021-05-20 12:24:02
#Диний_савол_жавоб

Қассоблар молнинг калла-поча ва терисини бепул ё арзон нархда олиб кетади. Шу тўғрими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Улашинг: @diniysavollar
17.4K views09:24
Ochish/sharhlash
2021-05-20 10:04:17 АЁЛИМ МЕНГА АКА ДЕБ МУРОЖААТ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?
#ақида

647-CАВОЛ: Яқинда уйланаман аёлим менга ака деб мурожаат қилиши мумкинми? Мумкин бўлмаса нима деб мурожат қилгани яхши?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Айрим китобларимизда бундай тарзда мурожаат қилишни макруҳ дейилган. Чунки бу одобга тўғри келмайди.

يُكْرَهُ أَنْ يَدْعُوَ الرَّجُلُ أَبَاهُ وَالْمَرْأَةُ زَوْجَهَا بِاسْمِهِ كَذَا فِي السِّرَاجِيَّةِ .

"Эркак киши отасини, аёл киши эрини исми билан мурожаат этиши макруҳдир. Сирожийяда шундай келган" (Ал-Фатово ал-ҳиндия).

"Дуррул мухтор"да шундай дейилади: "Аёл эрини исми билан чақирса макруҳ бўлади". Буни шарҳлаб Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ ўз "Ҳошия"ларида шундай ёзадилар: "Эрга мурожаат қилишда ҳурматлашни ифодалайдиган "хўжайин" ёки шунга ўхшаш лафз ишлатиш лозим. Усмон ибн Ато ўз отасидан ривоят қилади: Саид ибн Мусаййибнинг хотинлари: "Бизлар эрларимизга, сизлар амирларингизга сўзлаганингиздек сўзлар эдик, Аллоҳ ислоҳ қилгур, офият бергурлар", дегандилар.

Умму Дардо Жаҳмийя эрлари Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилсалар: "Менга саййидим (хўжам) ҳадис айтдилар", деб бошлар эдилар.

Имом Нававий "Саҳиҳи Муслим"нинг шарҳида: "Менга Умму Дардо ҳадис айтди: "Менга хўжам ҳадис айтди", деган жойини шундай изоҳлайдилар: "Яъни, "хўжам"дан мурод эрлари Абу Дардодир. Бундан аёл эрини хўжам, (ё хўжайиним) дейиши жоиз экани билинади". Бунга ўхшаш нарса Қуръонда ҳам бор. "Эшик олдида у(хотин)нинг хўжайинига дуч келишди" ("Юсуф" сураси, 25-оят). "Хўжайини" - эри дегани". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
21.0K views07:04
Ochish/sharhlash
2021-05-20 08:09:02 #аудио

СИЛАИ-РАҲМ НИМА ДЕГАНИ?

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Улашинг: @diniysavollar
15.6K views05:09
Ochish/sharhlash