Get Mystery Box with random crypto!

Бомба Қаймоқли-мевали пирог Керакли маҳсулотлар: Тухум 2 | Dilrabo_tastyfood🥘🍕🥞🍰🍧🍦

Бомба Қаймоқли-мевали пирог
Керакли маҳсулотлар:
Тухум 2 та
Қаймоқ (эски қаймоқ ҳам бўлади) 150 гр
Сариёғ 200 гр
Ун 4 -4,5 стакан
Шакар 200 гр
Лимон ёки апельсин соки 2 ош қ
Разрыхлитель 1 пачка 20 гр
Ванилин 0,5 ч,қ
Музлатилган мевалар (резаворлар-малина, смородина) 150-200 гр

Тайёрланиши:
Алоҳида идишга қаймоқ, лимон соки, тухум солиб миксер қилиб оламиз. Бошқа идишга ун, хона ҳароратида эритилган сариёғ, шакар, ванилин, разрыхлитель солиб урвоқ қилиб оламиз. Сўнг музлатилган мевалар ва қаймоқли массани қўшиб юмшоқ хамир қорамиз. Хамир қўлга ёпишқоқроқ бўлади. Хамир устини унлаб шакл берамиз ва қиздирилган 180 градусли духовкада 40-45 дақиқада пишириб оламиз.
Хохлаган мевангизни солсангиз бўлади Меваларингиз эзилиб кетмаслиги учун музлатилган мевалардан солинг.
Пишгандан сўнг устига шакар кукунидан сепиб, музқаймоқ билан бирга дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха
@dilrabo_tastyfood