Get Mystery Box with random crypto!

Ҳам фойдали ҳам мазали бўлган 'Ёз' салати Керакли маҳсуло | Dilrabo_tastyfood🥘🍕🥞🍰🍧🍦

Ҳам фойдали ҳам мазали бўлган "Ёз" салати
Керакли маҳсулотлар
Помидор (юсуповский) 2 дона
Қизил пиёз 1 дона
Райхон
Зайтун ёғи 100 мл
Олма сиркаси 2 ош,қ
Қуритилган ялпиз 1/4 ч,қ
Чеснок 2-3 зуб
Анор соуси 2 ош,қ

Тайёрланиши
Зайтун ёғи, туз, қуритилган ялпиз, олма сиркаси ва анор соусини яхшилаб аралаштиринг.
Помидор, қизил пиёз, чеснок ва райхонни йирик қилиб тўғранг ва соус билан бирга аралаштириб, устини ёпиб, 2 соатга музлатгичга олиб қўйинг. Сувлари чиқиб, жуда ҳам мазали салат бўлади. Шунингдек, олма уксуси ҳазм қилиш тизимини яхшилайди ва шу боис, бемалол ҳамма овқатлар билан, айниқса оғир овқатлар билан бирга истеъмол қилишингиз мумкин.
Ёқимли иштаха