Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйишни | Prokuratura Departamenti

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси, Вобкент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро О.Э. фуқаро Х.Р.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 450 АҚШ долларини, фуқаро С.М. фуқаро К.Ғ.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Узун тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ў.” МЧЖ автомактаби ўргатувчи устаси В.Б. фуқаро Ф.Р.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 2,3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz