Get Mystery Box with random crypto!

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей | davletovuz

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Kun.uz ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Манбага кўра, Омонбоева фирибгарлик жиноятини содир қилганликда гумонмоқда. У Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олган.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Навоий вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.