2021-03-16 08:01:40
Сенатор-қурувчи ва қонунбузилишлар
Навоий вилоятида
“ZARAFSHON GOLDEN GROUP" МЧЖ деган йирик компания бор. Компания турли соҳаларда фаолият юритади. Нафақат вилоятда, балки Тошкент шаҳрида ҳам қурилиш ишларини амалга ошириб келади. Катта-катта давлат буюртмаларини ҳам олади. Масалан, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан
8,2 млрд сўмга 650 ўринли карантин зонасини қурган. Бошқа давлат буюртмалари ҳам талайгина. Миллиард-миллиард.
Мазкур компаниянинг 91,5% улуши
Файзиев Улугбек Ганиевичга тааллуқли. У айни пайтда вилоят кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси. Аммо расмий маълумотлар сенатор-қурувчи объектларни қонун талаблари асосида қурмаётганини кўрсатмоқда.
Жиззахда кўпқаватли бино қулаши ортидан Қурилиш вазирлиги жойлардаги қурилишларни ўрганиб, ҳудудлар кесимида маълумот тақдим этиб келаяпти. Масалан, Навоий вилояти бўйича берилган маълумотлардан маълум бўлишича,
ZARAFSHON GOLDEN GROUP Зарафшон шаҳрида шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан кўп қаватли турар жой объектида қурилиш-монтаж ишларини бошлаган. Ҳужжатлар судга оширилган.
“ZARAFSHON GOLDEN GROUP" МЧЖ таъсислигидаги
Zarafshon Buildings компанияси эса Тошкент шаҳрида қурилиш ишларини амалга ошириб келади. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, Яккасарой туманида амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, қурилиш ишларини амалга оширган. На назорат инспекцияси, на суднинг талабларини бажарган. Бу қурилишга бўлаётган эътирозлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ҳам ёзган.
15.8K views05:01