Get Mystery Box with random crypto!

«Мен, қорақамишлик, 90-йиллар боласиман. Адамлар оддий автосле | davletovuz

«Мен, қорақамишлик, 90-йиллар боласиман. Адамлар оддий автослесарь, ойим 3-туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлаганлар. Мактабда ўртача ўқиганман, шўхроқ бўлганман. Лицейимиз директори доим: «Сени ҳайдайман», деб пўписа қиларди. Аммо онам менинг олий маълумотли, зиёли одам бўлишимни орзу қилардилар. Бувим эса доим: «Шу болам министр бўлади», дердилар. Лекин бу гапга ҳеч ким ишонмасди.

Чунки аксарият одамларимиз ишчи ёки оддий деҳқон оиласининг боласида бундай имконият йўқ, деб ҳисоблайди. Мен эса ҳеч қачон, ҳеч қандай вазиятда, ҳатто институтдан ҳайдалганимда ҳам таслим бўлмаганман! Ўшанда ойим: «Оҳ, болам-а! Майли сиқилма, рабочийни боласи рабочий бўларкан-де», деганларида, ичим зил кетган. Ундан кўра бир тарсаки туширсалар яхши бўларди.

Телевидениедан арзимаган лавҳани деб ҳайдашганда ҳам, бизнесим касод бўлиб, ақлга сиғмайдиган даражада зарар кўрганимда ҳам, обрўим, шаънимни ер билан яксон қилишмоқчи бўлганида ҳам енгилмаганман!», — Комил Алламжонов