Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Telegram kanalining logotibi davletovuz — davletovuz
Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.83K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 508

2021-03-07 15:35:38 Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон регби федерацияси ва Республика товар-хом ашё биржаси ҳамкорлигида 2021 йил 6-7 март кунлари 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида регби мусобақаси ўтказилибди.

Мусобақа якунларига кўра 1-ўринни Хоразм вилояти, 2-ўринни Наманган вилояти, 3-ўринни эса Тошкент шаҳри жамоаси эгаллаган.
реклама
4.2K views12:35
Ochish/sharhlash
2021-03-06 20:28:38Ташқарида ишсиз юрганлар ишга олинди”

UzAuto Motors Юк автомобиллари бўлими раҳбари Раҳимжон Аҳмаджонов Kun.uz билан суҳбатда ҳақиқатан ҳам ҳайдовчи ходимлар маоши қисқарганини тасдиқлаб, бу ҳайдовчилар сони оширилгани билан боғлиқлигини айтди.

«Олдин ойликни кўп олардик, ҳозир камайиб кетди, дейишяпти. 128та автовозимиз бор. Ҳар бирида 2-3тадан ҳайдовчи бўларди. Бизда ҳайдовчиларга фақат ишбай тўланади, яъни 8 соат ёки 11 соат ишлаганига қараб тўланмайди. Бир ойда 11 марта йўналишга чиққан бўлса, 11тасига, 5 марта чиққан бўлса, 5тасига тўланади.

Ҳозир ҳар бир автовозда ҳайдовчилар сонини 4 нафардан қилиб қўйдик. Ишчиларни кўпайтирдик. Ташқарида ишсиз юрганлар ишга олинди. Битта автовоз бир ойда 10 миллионлик қатновга чиққан бўлса, 4 ҳайдовчига 2,5 миллиондан бўлиб берилади. 3 нафар ҳайдовчи бўлса 3,3 миллиондан, 2 нафар бўлса 5 миллиондан бўлиб берилади-да.

Ҳозир битта автовозга 4 нафар ҳайдовчи бириктирганмиз. Кимдир 3,5 миллион оляпти, кимдир 5 миллион оляпти»

Манба
2.2K views17:28
Ochish/sharhlash
2021-03-06 15:53:16
Уйқуда ҳам даромад қиладиган IT тадбиркор

Телеграмда 1 миллион обуначиси бор, 3D Мах орқали уйқуда ҳам даромад қиладиган IT тадбиркор Абдусаттор Абдураҳимов билан суҳбатни томоша қилинг.

Вақт топиб албатта кўришни тавсия қиламиз. Ишонамизки, ҳаётга бўлган қарашингиз ўзгаради.

ВИДЕО


Реклама
6.8K views12:53
Ochish/sharhlash
2021-03-05 18:30:13 Наманган шаҳри таркибида яна бир туман — Янги Наманган тумани ташкил этилади — Daryo
1.8K views15:30
Ochish/sharhlash
2021-03-05 10:14:56
Тошкентда биткоин сотаётган фуқаро ушланибди

Тошкентда фуқаро 1В (биткоин) электрон пул бирлигини 49 670 АҚШ долларига баҳолаб, 0,45 биткоин электрон пул бирлигига ўзининг 5% устама фойдасини қўшиб ҳисоблаб, 0,45 (биткоин) электрон пул бирлигини келишилган “электрон ҳамён”га ўтказиб бериб, эвазига харидордан 23 400 АҚШ доллари ва 800 минг сўмни олган вақтида қўлга олинибди.

Манба
4.0K views07:14
Ochish/sharhlash
2021-03-05 09:57:18 Яхши хабар

75 километр йўл босиб, яъни Попдан Наманганга бориб мактабда дарс бериб келаётган, Муниса Мелибоевага имтиёзли сертификат берилибди. Муниса Мелибоева ушбу сертификат билан Қўқон – Наманган йўналишидаги шаҳарлараро қатновчи электропоездларида Поп – Наманган ва Наманган – Поп йўналишида 2021 йилнинг 31 декабрига қадар бепул юриши мумкин.

Муниса Мелибоева ҳақида репортаж

9.2K viewsedited  06:57
Ochish/sharhlash
2021-03-05 09:47:01
Туронбанк жамоаси меҳрибон оналаримиз, ғамхўр опа-сингилларимиз, ишбилармон аёлларимизни яқинлашиб келаётган янгиланиш ва нафосат байрами Халқаро хотин - қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этади.

Нурли юзингиздан сеҳрли табассумингиз ҳеч ҳам аримасин, оилавий бахт, сиҳат - саломатлик ва эзгу ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Байрамингиз билан, Азиз ва мунис аёллар!

Қисқа рақам - 1220
Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
реклама
9.9K views06:47
Ochish/sharhlash
2021-03-05 08:59:01
Тарих

1953 йил 5 март куни Сталин вафот этган. Дафн маросими лавҳалари, жумладан, Тошкентдаги маросимлар
5.0K views05:59
Ochish/sharhlash
2021-03-04 18:17:20 Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов цемент ва темир маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиб олишни таклиф қилаяпти. Иқтибос:

"Уй-жойлар таннархига цемент ва темир катта таъсир ўтказади. Цемент ишлаб чиқариш бу йил 16-17 млн тоннага етказилади. Аммо қурилишлар ҳажми ҳам жорий йилда икки баробар ошиши кутилмоқда ва бизда 40 млн тоннага яқин цемент зарурати бўлади. Шунинг учун цемент ва темирга талаб кескин ошяпти. Бундан ташқари, темир нархи ҳам ошиб бормоқда. Шу боис ишлаб чиқариш корхоналаридан ушбу икки маҳсулотни тўғридан-тўғри сотиб олишни йўлга қўйсак, шу масалада имконият яратилса".

Баҳор ва ёзнинг бошида цемент нархи кескин кўтарилганда ҳам худди шу таклифлар янграй бошлаган эди. Шаффоф бўлмаган цемент бозори биржадан ташқарига чиқарилиши вазиятни яхши тарафга ўзгартириши қийин. Коррупцияга яхшигина имконият юзага келади. Биржадан чиқарилган жуда муҳим бир иккита маҳсулотлар ҳалигача биржага қайтгани йўқ. Шунинг учун бу таклифга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Президент шу сабабли ҳам унга Бош вазир билан бирга бу масалани яхшилаб ўрганиб чиқишни, шаффоф тизим яратиш кераклигини уқтирибди. Модомики цементга талаб юқори бўлса, уни тўғридан-тўғри харид қилиш билан цемент кўпайиб ёки арзон бўлиб қолмайди. Давлат қураётган уй арзон бўлиб, хусусий қўллар қураётган уйлар ўта қиммат бўлиб кетмаслиги керак.
8.0K viewsedited  15:17
Ochish/sharhlash
2021-03-04 17:58:44 “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди:

Мороз Юлианна Романовна
- Тошкент шаҳридаги «Webmedia Information» масъулияти чекланган жамиятининг uz24.uz веб-нашри бош муҳаррири ўринбосари

“Шуҳрат” медали била тақдирланди:

Қурбонова Азиза Абдусабитовна
- Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали бўлим катта муҳаррири, ижтимоий тармоқлардаги «Микрофон кўтарган аёл» саҳифалари блогери

Нурманова Мадина Шухрат қизи - Тошкент шаҳри «Simple Networking Solutions» масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги «Daryo.uz» интернет-нашри фотомухбири, блогер

Манба
2.4K views14:58
Ochish/sharhlash