Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 81.04K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 506

2021-03-19 08:58:37
Чет эллик шифокорлардан бепул консультация

Туркия ва Ҳиндистондаги
етакчи клиникаларнинг чет эллик шифокорларидан бепул маслаҳатлар олиш имкониятини қўлдан бой берманг.

Консультациялар 23 мартдан 25 мартга қадар бўлиб ўтади. Уларни:
Мертер Ялчинкая – ортопед-травматолог (23-24 март кунлари EraMed клиникасида);
Семиҳ Аян – уролог-онколог (23-24 март кунлари EraMed клиникасида);
Саураб Верма – ортопед (24-25 март кунлари Yunusobod Medical Centerда);
Шаилендра Лалвани – шифокор-гепатолог (24-25 март кунлари Yunusobod Medical Centerда).

Шунингдек, танлов асосида кам таъминланган оилаларга жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун 50%лик чегирмалар берилади.

Тиббий маслаҳат олиш учун қуйидаги телефонлар орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш керак:
+998339073003
+998712072227
+998998030330

Реклама
6.6K views05:58
Ochish/sharhlash
2021-03-19 07:24:53
Бой мамлакатлар шу кунларда камбағал давлатлар вакцина олишини қарийб имконсиз қилиб қўйишди. Лекин виждонлари қийналгани учун COVAX дастурига сал кўпроқ пул ўтказиб туришибди. “Кечроқ оласизлар, лекин, албатта, оласизлар”.
8.0K views04:24
Ochish/sharhlash
2021-03-18 20:11:36
Президент Шавкат Мирзиёев "Шоввозсой" дам олиш зонаси масаласида муносабат билдирди.

Манба
8.8K viewsedited  17:11
Ochish/sharhlash
2021-03-18 16:51:30
Тешабаев Хуррам Фаттихович инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари — Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори этиб тайинланди.
8.5K views13:51
Ochish/sharhlash
2021-03-18 16:30:13
Наврўз байрами арафасида Ucell компанияси Ўртачирчиқ туманидаги ўзи оталиққа олган 3-сонли мактабда ҳашар уюштириб, 170 туп настарин, 40 туп павлония ва 10 туп каштан кўчатларини экиб берибди.

Сўнгги 2-3 йил ичида Ucell да бу каби экологик акциялар, бирон-бир воқеликни дарахт ўтказиш билан тарихга муҳрлаш анъанага айланди.
Реклама
5.1K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-03-18 14:45:24 Тошкент вилоятидаги ичимлик суви, электр энергияси, йўл, таълим ва бошқа шароитларни яхшилаш мақсадида, шунингдек йирик ва ўрта лойиҳалар учун вилоятга 119 триллион сўм маблағ йўналтирилади.
9.8K views11:45
Ochish/sharhlash
2021-03-18 14:28:48 Ҳарбий бўлишни орзу қилганлар учун

Қаршидаги Олий ҳарбий авиация ўқув юрти 2019 йилда энг янги моддий техник-база асосида қайтадан ташкил этилди. У замонавий лаборатория, ўқув синфлари, Миг-29, H125, Ми-24(FFS), Ми-8 (FFS) каби энг янги авиасимуляторлар, хуллас ўқувчи ва авиатехникларни тўлақонли ўқитиш учун зарур бўлган барча жиҳозлар билан таъминланган.

Ўқув юрти курсантлари жанг техникасини Хонобод аэродроми базасида ўзлаштирар экан. Ўқишнинг иккинчи босқичидан маълум бир самолёт ва вертолёт турларида машқ қилинади. Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади ва 5 йил давом этади.

Айтишларича, курсантлар яшаши учун мўлжалланган уч кишилик хоналардаги шароит уч юлдузли меҳмонхоналарникидан фарқ қилмайди.

17 ёшдан 23 ёшгача бўлган абитуриентлардан ҳужжатлар 31 мартга қадар туман военкоматларида қабул қилинади.
5.2K views11:28
Ochish/sharhlash
2021-03-18 14:01:20
Юқори сифатли полиэтилен қувурлар ва фитинглар

Қурувчи, фермер, боғдорчилик соҳасидаги тадбиркорлар ва умуман барча талабгорлар диққатига.

Юқори сифатдаги полиэтилен қувур шланглар ва фитингларни кенг ассортиментларда тавсия этамиз. Маҳсулотларимиз 16, 20, 25, 32, 40, 50, 63, 75, 90, 110, 160, 200, 250, 315, 400, 450, 500, 560, 630, 720, 800, 1000 ва бошқа диаметрларда таклиф этилади.

Маҳсулот сертификатга эга.

Мурожаат учун:
+998990430202
+998982004040
+998889082422
+998919510606
+998912574744
@Polimeruzbekistan

Telegram каналимиз: @Propolimeruz
Реклама
31.4K viewsedited  11:01
Ochish/sharhlash
2021-03-18 11:22:17 Бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг айтишича, айни пайтда Давлат тест маркази томонидан тестларни ўтказиш бўйича икки сценарий устида иш олиб борилмоқда:

Тест синовларини анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда ўтказиш

Пандемия шароитида тест синовларини 2020 йилдаги каби очиқ майдонларда ўтказиш.

Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланди. 50 460 нафар абитуриент учун мўлжалланган 103 та катта сиғимли ёпиқ бино, 60 570 нафар абитуриентга мўлжалланган 66 та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.

Мирзаев, шунингдек, абитуриентларга олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз бериш ва уларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган масъул вазирлик ва идоралар билан имтиёзлар реестри шакллантирилаётганини қўшимча қилди.

Бунинг учун Давлат тест маркази томонидан махсус платформа ишлаб чиқилган ва тегишли вазирлик ва идораларга имтиёзларни киритиш учун керакли маълумотлар тақдим этилган.

Манба
15.8K viewsedited  08:22
Ochish/sharhlash
2021-03-17 17:39:28
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳоким ва шофёрнинг қабрлари ҳақида
8.5K views14:39
Ochish/sharhlash