Get Mystery Box with random crypto!

Ҳарбий бўлишни орзу қилганлар учун Қаршидаги Олий ҳарбий ави | davletovuz

Ҳарбий бўлишни орзу қилганлар учун

Қаршидаги Олий ҳарбий авиация ўқув юрти 2019 йилда энг янги моддий техник-база асосида қайтадан ташкил этилди. У замонавий лаборатория, ўқув синфлари, Миг-29, H125, Ми-24(FFS), Ми-8 (FFS) каби энг янги авиасимуляторлар, хуллас ўқувчи ва авиатехникларни тўлақонли ўқитиш учун зарур бўлган барча жиҳозлар билан таъминланган.

Ўқув юрти курсантлари жанг техникасини Хонобод аэродроми базасида ўзлаштирар экан. Ўқишнинг иккинчи босқичидан маълум бир самолёт ва вертолёт турларида машқ қилинади. Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади ва 5 йил давом этади.

Айтишларича, курсантлар яшаши учун мўлжалланган уч кишилик хоналардаги шароит уч юлдузли меҳмонхоналарникидан фарқ қилмайди.

17 ёшдан 23 ёшгача бўлган абитуриентлардан ҳужжатлар 31 мартга қадар туман военкоматларида қабул қилинади.