Get Mystery Box with random crypto!

Бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказили | davletovuz

Бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг айтишича, айни пайтда Давлат тест маркази томонидан тестларни ўтказиш бўйича икки сценарий устида иш олиб борилмоқда:

Тест синовларини анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда ўтказиш

Пандемия шароитида тест синовларини 2020 йилдаги каби очиқ майдонларда ўтказиш.

Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланди. 50 460 нафар абитуриент учун мўлжалланган 103 та катта сиғимли ёпиқ бино, 60 570 нафар абитуриентга мўлжалланган 66 та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.

Мирзаев, шунингдек, абитуриентларга олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз бериш ва уларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган масъул вазирлик ва идоралар билан имтиёзлар реестри шакллантирилаётганини қўшимча қилди.

Бунинг учун Давлат тест маркази томонидан махсус платформа ишлаб чиқилган ва тегишли вазирлик ва идораларга имтиёзларни киритиш учун керакли маълумотлар тақдим этилган.

Манба