Get Mystery Box with random crypto!

Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

Kanal manzili: @cyber_102
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 111.10K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 83

2023-08-24 16:59:59
"Умные" датчики
————
Компания Chaotic Moon разрабатывает проект «умных» датчиков с электродами под названием Tech Tats.

Новости высоких технологий

Наши
каналы

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
21.2K viewscyber102, edited  13:59
Ochish/sharhlash
2023-08-24 14:59:59
"CGI" (Computer-Generated Imagery) ва "AI" (Artificial intelligence)
————
"CGI" (Компьютер графикаси) мутахассислари шу даражадаги иш учун 1 секундига 1000 – 1500 АҚШ доллар атрофида маблағ ҳамда ўртача 3-4 кун сарфлашади.
Бу видеони тайёрлаш учун сунъий интеллектга шунчаки 15 секунд етарли.

Қизиқарли маълумот.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
21.7K viewscyber102, 11:59
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:00:00 Видео ПОДКАСТ!
————
Фирибгарлар алдовига ишонманг!

Мутахассисларнинг фикрлари.

#шахсий_маълумотларимни_бермайман

YouTube

Батафсил видео


233 viewscyber102, 07:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:00:56
Тиббиёт муассасасига уюштирилган киберҳужум.
————
Жорий йил 21 август куни кеч соат 01:00да Франция пойтахти Париждаги 600 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи “Centre Hospitalier Sud Francilien (CHSF)” номли йирик тиббиёт марказига хакерлик ҳужуми уюштирилди.
Муассаса компьютер тармоғига қилинган ушбу ҳужум беморларга ташхис қўйиш, тиббий ҳолатини кузатиб бориш, жарроҳлик амалиётига кўмаклашиш ва бошқа барча дастурий таъминотлари, маълумотлар тизимидан фойдаланишни чеклаб қўйган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, “CHSF”га ҳужум қилган ҳакерлар гуруҳи шифрни очиш калитини тақдим этиш учун 10 миллион АҚШ доллари талаб қилишмоқда.
Киберҳужумнинг техник тафсилотлари ошкор этилмаяпти, аммо унинг оқибатида юзага келган носозлик бугунги кунгача давом этмоқда.
Ҳолат бўйича Франция Кибержиноятларга қарши кураш маркази (C3Н) мутахассислари томонидан суриштирив ишлари олиб борилмоқда.

Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Батафсил бу ерда
https://t.me/cyber_102
1.2K viewscyber102, 04:00
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:31:38 Видео ПОДКАСТ!
————
Кибержиноятларда кибербуллинг турлари.

Мутахассисларнинг фикрлари.

#стоп_кибербуллинг_кибержиноятлар

YouTube

Батафсил видео


1.8K viewscyber102, 10:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:02:07
“Гози" вируси сабабли бир миллиондан ортиқ компьютерлардан шахсий маълумотлар ўғирланган.
————
Дунё бўйлаб “Гози” компьютер вируси тарқалиши оқибатида бир миллиондан ортиқ компьютер фойдаланувчиларнинг шахсий банк ҳисоб маълумотлари, шунингдек компьютер фойдаланувчи пароллари ўғирланишига олиб келган.
АҚШда камида 40.000 компьютерни, шу жумладан Миллий Аэронавтика ва Коинот бошқармаси (НАСА)га тегишли компьютерларни, шунингдек, Германия, Буюк Британия, Польша, Франция, Финляндия, Италия, Туркия ва бошқа мамлакатлардаги корхоналар ва давлат ташкилотларига ўн миллион доллардан ортиқ моддий зарар етказган.
Компьютер вируси, антивируслар томонидан аниқланмайдиган қилиб яратилган.
Эгалланган маълумотлар кибержиноятчилар томонидан бошқариладиган компьютер серверига узатилган.
Ҳозирда мазкур жиноятни содир этишда гумонланувчи тариқасида Руминиянинг 37 ёшли фуқароси қўлга олиниб, АҚШга экстрадиция қилинган.

Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Батафсил бу ерда
https://t.me/cyber_102
2.2K viewscyber102, 04:02
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:00:21 Видео ПОДКАСТ!
————
Фейк
сўзига берилган таъриф.

Мутахассисларнинг фикрлари.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

YouTube

Батафсил видео


2.2K viewscyber102, 06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:00:14
ДИҚҚАТ ЁЛҒОН (ФЕЙК). Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланиб тарқатилаётган (https://helpchildren.ipzocs.online/256106283) ва (https://vss-uz.ipzocs.online/244799797) зарарли ҳаволада "COVID-19га қарши эмланганлар 750.000 сўм ва ёш болали оилаларга 85 минг сўм моддий ёрдам" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Номаълум манзилдан келган ҳаволага кирманг, ташкилотнинг расмий манзилига мурожаат қилиб, маълумот олинг.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун V.CYBER102.UZ платформасидан рўйхатдан ўтинг ва танишиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

Фейк хабарлар.

Батафсил бу ерда

https://t.me/cyber_102
3.0K viewscyber102, edited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:01:07 Видео ПОДКАСТ!
————
Ижтимоий тармоқларда онлайн никоҳ ўқиш билан боғлиқ ҳолатлар
учрамоқда.

Имом-хатибнинг фикрлари.

YouTube

Батафсил видео


2.2K viewscyber102, 12:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:00:44
СМС-хабарнома хизмати вақтида ўчирилмаслиги банк картасидаги пулларни талон-торож қилинишига олиб келди.
————
2022 йил 25 июль куни Фарғона вилояти Фурқат тумани ИИБга 1994 й.т., фуқаро А.А. ариза билан мурожаат қилиб, 20 июль куни ўзига тегишли банк картасидаги 606.000 сўм пуллари ноқонуний ечиб олинганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Навоий вилояти Конимех туманида яшовчи 1987 й.т., фуқаро С.А. содир этганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, С.А. ж.й. 7 июль куни “Ucell” алоқа компаниясига тегишли абонент рақамини расмийлаштириб олган. Ушбу рақам илгари А.А. томонидан фойдаланилиб, банк картаси смс-хабарнома хизмати ушбу рақамга фаоллаштириб қўйилган. С.А. рақамни расмийлаштириб олгандан сўнг “Click” мобил иловасидан телефон рақамига бириктирилган бегона карта ҳақида маълумот олиб, ундаги пулларни ўзлаштирган.

Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда
https://t.me/cyber_102
3.4K viewscyber102, 06:00
Ochish/sharhlash