Get Mystery Box with random crypto!

Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

Kanal manzili: @cyber_102
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 108.68K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 78

2023-09-18 15:29:59
"Cyber Week Navoiy" комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида “Энг яхши контент” танлови бошланди!

Танловда фақат Навоий вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган эркин ижодкорлар (блогер, вайнер ва бошқалар) ҳамда ҳаваскор фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирокчилар қуйидаги мавзулардан танлаган ҳолда ёки соҳага оид бошқа мавзуларда қизиқарли блогпост (видео, аудио (подкаст) ва Ҳ.К. шаклидаги блогпостлар) ишлаб чиқиб юборишлари лозим:

Шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилмайман;
Банк карта кодини бермайман, уни фақат фирибгарлар сўрайди;
Онлайн кредитни банкларнинг расмий сайти ёки уларнинг мобил иловаларидан олинг;
Бизнес трейдинг орқали тез бойишга шошилманг;
Огоҳ бўлинг интернетда фирибгарлар;
Онлайн қимордан огоҳ бўлинг!
Пулингизни қисқа муддатда икки баравар кўпайтириб беришни таклиф қилишганда ТЎХТАНГ!

Ижод намуналари 2023 йил 21 сентябрь куни соат 18:00га қадар https://t.me/Cyber102Bot телеграм бот орқали қабул қилинади.

Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
14.8K viewscyber102, 12:29
Ochish/sharhlash
2023-09-18 14:59:59
"Cyber Week Navoiy" комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида тиббиёт муассасаларининг ходимлари ўртасида “Банк картаси кодини ҳеч кимга бермайман” шиори остидаги танлов бошланди!

Танловда иштирокчилар қуйидаги мавзулардан танлаган ҳолда ёки соҳага оид бошқа мавзуларда видеоролик ишлаб чиқиб юборишлари лозим:

Шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилмайман;
Банк карта кодини бермайман;
Огоҳ бўлинг интернетда фирибгарлар;
Онлайн қиморга одатланиш гиёҳвандлик моддасига ружу қўйиш билан тенг;
Сизни тез бой қилишмоқчи бўлганларга ишонманг;
Ютуқни қабул қилиб олиш учун почта тўловларини тўламоқчимисиз, демак сиз фирибгар тузоғидасиз!
Банк картангни бировга сотма – жиноятчига ёрдам берма!
Шахсий суратларни интернетга жойлаштириш афсус қилиб қолма!

Ижод намуналари 2023 йил 21 сентябрь куни соат 18:00га қадар https://t.me/Cyber102Bot телеграм бот орқали қабул қилинади.

Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
15.4K viewscyber102, 11:59
Ochish/sharhlash
2023-09-18 14:30:00
"Cyber Week Navoiy" комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман” шиори остидаги танловга старт берилди!

Танловда иштирокчилар қуйидаги мавзулардан танлаган ҳолда ёки соҳага оид бошқа мавзуларда видеоролик ишлаб чиқиб юборишлари лозим:

Шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилмайман;
Банк карта кодини бермайман;
Огоҳ бўлинг интернетда фирибгарлар;
Онлайн қиморга одатланиш гиёҳвандлик моддасига ружу қўйиш билан тенг;
Сизни тез бой қилишмоқчи бўлганларга ишонманг;
Ютуқни қабул қилиб олиш учун почта тўловларини тўламоқчимисиз, демак сиз фирибгар тузоғидасиз!
Банк картангни бировга сотма – жиноятчига ёрдам берма!
Шахсий суратларни интернетга жойлаштириш афсус қилиб қолма!

Ижод намуналари 2023 йил 21 сентябрь соат 18:00га қадар https://t.me/Cyber102Bot телеграм бот орқали қабул қилинади.

Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
16.1K viewscyber102, 11:30
Ochish/sharhlash
2023-09-18 13:44:13
Навоий вилоятида жорий йилнинг 18-25 сентябрь кунлари Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” "CYBER WEEK NAVOIY" комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

"CYBER WEEK NAVOIY" тарғибот тадбирлари давомида қўйидаги танловларни ўтказиш белгиланган:

Ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман” шиори остида танлов;
Тиббиёт ходимлари ўртасида “Банк картаси кодини ҳеч кимга бермайман” шиори остидаги танлов;
“Энг яхши контент” танлови;
“Энг фаол мактаб" танлови;
“Энг фаол мактабгача таълим муассасаси" танлови;
“Энг фаол маҳалла инспектори” танлови;
“Инновацион ёндашув” танлови.

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танлов учун материаллар: https://t.me/Cyber102Bot телеграм боти орқали қабул қилинади.

Эслатма: танловларда фақат Навоий вилояти ҳудудида яшовчи фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Танловда фаол иштирок этинг ва ўзингиз ҳамда яқинларингизни кибертаҳдидлардан асранг.

Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
18.4K viewscyber102, 10:44
Ochish/sharhlash
2023-09-18 13:17:28
Буни биласизми?
—————
Биринчи марта веб-камера қачон ва қандай мақсадда фойдаланилган?

Жавобингизни изоҳда қолдиринг ...

Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
18.3K viewscyber102, 10:17
Ochish/sharhlash
2023-09-18 11:01:01
“Телеграм” орқали сохта ҳавола жўнатиб фуқароларни чув тушириб келган фирибгар қўлга олинди
  —————
    Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 55 ёшли А.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 800.000 сўм пуллар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Данғара туманида яшовчи 24 ёшли Т.С. содир этганлиги аниқланди.
     Гумон қилинувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Т.С., А.А. билан “Телеграм” мессенжери орқали танишган ва унга сохта ҳавола жўнатиб, шу орқали унинг банк картаси рақами ва махфий кодини қўлга киритиб, унинг ҳисобида бўлган жами 800.000 сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.С.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Жиноятлар туркумидан.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
24.5K viewscyber102, 08:01
Ochish/sharhlash
2023-09-18 09:00:54
Огоҳ бўлинг Фейк!
————
Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг
——————
“Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда такроран "Алия" номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар "хато" сўзлар билан тарқатаётган Помогаю каждому жителю Узбекистана получите от 8.200.000 за 3 часа мазмунидаги хабарларга ИШОНМАНГ.

Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.

Фейк хабарлар

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
33.7K viewscyber102, edited  06:00
Ochish/sharhlash
2023-09-15 16:59:58
Ҳар куни ўртача 247 миллиардга яқин электрон почта хабарлари юборилади
————
"Radicati" гуруҳининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар куни тахминан 247 миллиард электрон почта хабарлари юборилади ва уларнинг тахминан 90% спам ва
вируслардир.

Қизиқарли маълумот.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
18.2K viewscyber102, 13:59
Ochish/sharhlash
2023-09-15 12:59:58
"Ишга жойлаштириб қўяман" дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар қўлга олинди
  —————
   Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи 35 ёшли (аёл) Ў.З. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 525.000 сўм пуллар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
     Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Ёзёвон туманида яшовчи 26 ёшли М.А. содир этганлиги аниқланди.
     Гумон қилинувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган М.А., Ў.З. билан “Телеграм” мессенжерининг “Beminnat vakant” гуруҳи орқали танишиб, унга раҳбар лавозимида ишловчи танишлари орқали Олмазор туманида жойлашган ххх-сонли ўрта таълим мактабига ишга олиб кириб қўйишини айтиб уни алдаб, гўёки бошланғич тўлов сифатида 525.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, қора рўйхатга киритиб қўйган.    
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Жиноятлар туркумидан.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
21.0K viewscyber102, 09:59
Ochish/sharhlash
2023-09-15 10:59:58
Фирибгарликда гумон қилинган юзлаб хитойлик одамлар Мьянмадан депортация қилинди
————
Хабарларда ёзилишича, Мьянма полицияси кибержиноятда гумон қилинган 1207 нафар фуқаросини Хитойга топширган.
Унга кўра, Мьянманинг Хитой билан яқин алоқада бўлган энг йирик ва энг кучли этник полицияси бўлган "United Wa State Army" (UWSA) юзлаб хитойлик фуқароларни интернетдаги фирибгарлик схемаларига алоқадорликда гумон қилиб ҳибсга олганини маълум қилган.

Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
20.1K viewscyber102, 07:59
Ochish/sharhlash