Get Mystery Box with random crypto!

Тиббиёт муассасасига уюштирилган киберҳужум. ———— Жорий й | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

Тиббиёт муассасасига уюштирилган киберҳужум.
————
Жорий йил 21 август куни кеч соат 01:00да Франция пойтахти Париждаги 600 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи “Centre Hospitalier Sud Francilien (CHSF)” номли йирик тиббиёт марказига хакерлик ҳужуми уюштирилди.
Муассаса компьютер тармоғига қилинган ушбу ҳужум беморларга ташхис қўйиш, тиббий ҳолатини кузатиб бориш, жарроҳлик амалиётига кўмаклашиш ва бошқа барча дастурий таъминотлари, маълумотлар тизимидан фойдаланишни чеклаб қўйган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, “CHSF”га ҳужум қилган ҳакерлар гуруҳи шифрни очиш калитини тақдим этиш учун 10 миллион АҚШ доллари талаб қилишмоқда.
Киберҳужумнинг техник тафсилотлари ошкор этилмаяпти, аммо унинг оқибатида юзага келган носозлик бугунги кунгача давом этмоқда.
Ҳолат бўйича Франция Кибержиноятларга қарши кураш маркази (C3Н) мутахассислари томонидан суриштирив ишлари олиб борилмоқда.

Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Батафсил бу ерда
https://t.me/cyber_102