Get Mystery Box with random crypto!

#Кибержиноят “Facebook” ижтимоий тармоғи ортида яширинган | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Кибержиноят

“Facebook” ижтимоий тармоғи ортида яширинган кибержиноят
——————
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи (аёл) Ж.Г. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғида жойлаштирган фотосуратларини номаълум шахс юклаб олиб, Интернет ижтимоий тармоғи орқали турли фото-суратлари ва ҳақоратли сўзлар ёзиб қўйганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилояти, Иштихон туманида яшовчи 54 ёшли (аёл) А.З. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, (аёл) А.З. “Facebook” ижтимоий тармоғида "Гулзамон Акбар” номли профиль очиб, жабрланувчи (аёл) Ж.Г.га тегишли бўлган фотосуратларни жойлаб, унинг номидан ҳақоратли сўзлар ёзиб қўйганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноий иши қўзғатилиб, А.З.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒