Get Mystery Box with random crypto!

Markaziy Osiyo

Telegram kanalining logotibi centerasiastudy — Markaziy Osiyo
Kanal manzili: @centerasiastudy
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.48K
Kanalning ta’rifi

Канал - жаҳон сиёсати, тарих ва халқаро алоқалар бўйича сизга ҳамрох. Баъзида янгиликларга шарҳ берилади.
Мурожаат учун - @markazga_murojaat_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-05-13 14:42:09 "Миллий тикланиш" партияси ЎзЛиДеП билан биргаликда Президент – Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Markaziy Osiyo | Library | Science
3.7K viewsedited  11:42
Ochish/sharhlash
2023-05-13 12:34:05
O‘zbekiston va Qirg‘iziston hamkorligida qo‘shma avtomobil zavodi qurilishi boshlandi

Zavod Bishkekdan 50 km uzoqlikdagi Oq-Suv qishlog‘ida joylashgan. Kapsulani yotqizishda Qirg‘iziston Vazirlar Mahkamasi rahbari Oqilbek Japarov ishtirok etdi.

Markaziy Osiyo | Library | Science
4.2K views09:34
Ochish/sharhlash
2023-05-13 07:55:24
#Биласизми?
Бухоро вилояти, унинг шаҳар ва туманлари қачон ташкил этилган?

1. Бухоро тумани – 1926 йил 29 сентябрь
2. Бухоро шаҳри – Эрамиздан аввалги V аср
3. Вобкент тумани - 1926 йил 29 сентябрь
4. Ғиждувон тумани - 1926 йил 29 сентябрь
5. Жондор тумани - 1935 йил 17 январь
6. Когон тумани - 1926 йил 29 сентябрь
7. Когон шаҳри - 1929 йил
8. Қоракўл тумани - 1926 йил 29 сентябрь
9. Қоровулбозор тумани - 1993 йил 12 январь
10. Олот тумани - 1989 йил 26 декабрь
11. Пешкў тумани - 1989 йил 3 апрель
12. Ромитан тумани - 1926 йил 28 сентябрь
13. Шофиркон тумани - 1926 йил 29 сентябрь

Бухоро вилояти 1938 йил 15 январда ташкил топган.

Buxoro.uz расмий сайти маълумотлари асосида.

Markaziy Osiyo | Library | Science
5.2K viewsedited  04:55
Ochish/sharhlash
2023-05-13 03:33:25
Янг Кёнжонг исмли кореялик аскар 1938 йилда юз берган Халхин-Гол яқинидаги жанг вақтида япон армияси сафида хизмат қиларди. Бироқ, у қизил армия аскарлари томонидан асирга олинади.

1942 йилда Кёнжонг Қизил армия қўшини сафида урушга юборилади. Аммо 1943 йилда вермахт аскарлари томонидан асирга олинади ҳамда шарқий батальон сафида Францияга юборилади.

1944 йил июнда Нормандия иттифоқчилар қўшини томонидан эгаллангач Кёнжонг америкаликлар томонидан асир олинади. Кейинчалик у Британиядаги лагерга юборилади ва у ердан уйига қўйиб юборилади.

Шу тариқа аскар, учта қўшин ветеранига айланган.

Markaziy Osiyo | Library | Science
4.7K viewsedited  00:33
Ochish/sharhlash
2023-05-13 03:32:04
Лучано Леджио 1925 йилда Карлеоне шаҳрида туғилган. Мафия оиласидан бўлмагани учун эътиборни жалб қилган Леджио ўзининг жиноий ҳаётини 1945 йилда мафия сардорларидан бири Мишел Наварра томонидан жамоасига қабул қилинганида бошлаган.

Унинг интеллектуал билимлари ва дунё қараши анча кенг бўлгани учун уни "профессор" деб аташган. Лекин, 1958 йилда Наварра одамлари уни кўча ўртасида ўлдиришга уринишади, аммо буни уддалай олишмайди. Сўнгра Леджио қасос олиш мақсадида Наваррани ўлдиради.

Наварра вафотидан кейин у "Карлеонелар Оиласи"нинг "Отаси"га айланади. У тобора жаҳлдор ва шафқатсиз бўлиб борди. Унинг бундай хулқи жамиятнинг норозилигига сабаб бўлди ва рақиб оилалар ўртасида кескинликни келтириб чиқарди.

Леджио 1977 йилда Наварранинг ўлдирилиши айби билан судда қатнашди ва ўзига-ўзи адвокатлик қилди. Леджио умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, 1993 йилда юрак хуружидан вафот этди.

Markaziy Osiyo | Library | Science
4.3K viewsedited  00:32
Ochish/sharhlash
2023-05-13 03:31:16 ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИДА ХАВФСИЗЛИК МУАММОЛАРИ

Муаллиф
: Очил Сирожов, О. Сирожов
Нашр: Тошкент - 2022.

Мазкур ўқув қўлланма «Шарқ мамлакатларида хавфсизлик муаммолари» фанини ўрганишга бағишланган бўлиб, унда хавфсизлик тушунчаси, миллий хавфсизликнинг таснифи, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва ахборот хавфсизлиги каби масалалар қамраб олинган. Мазкур масалаларнинг назарий методологик асослари 7та мавзу кесимида ёритилган.

Markaziy Osiyo | Library | Science
4.1K viewsedited  00:31
Ochish/sharhlash
2023-05-13 03:30:22
Дунёдаги энг катта сарой Хитойда жойлашган.

Пекинда Империал Палаcэ 1406-1420 йилларда қурилган бўлиб, дунёдаги энг йирик қаср ҳисобланади. Қурилишга бир миллионга яқин ишчи жалб қилинган ва уни учта меъмор лойиҳалаштирган.

Сарой 980 та бино ва 8880 та хоналардан иборат. Бинолар умумий майдони 72 гектарни ташкил қилади.

Император саройи Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг катта сарой сифатида кирган ва йилига ўртача 17 миллион сайёҳ ташриф буюради.

Markaziy Osiyo | Library | Science
4.2K viewsedited  00:30
Ochish/sharhlash
2023-05-12 12:25:43
#ЎзМУ_105 ёшда
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Марказий Осиёда биринчи олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университет бир асрлик фаолияти давомида 100 мингдан ортиқ юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб, халқ хўжалигининг барча соҳаларини етук кадрлар билан таъминлашда катта хизмат қилди ва илм-фаннинг турли соҳаларида жаҳон эътироф этган муваффақиятларга эришди.

Ps: Барча профессор-ўқитувчилар, битирувчи ва талабаларни бугунги ЎзМУнинг 105 йиллиги билан табриклаймиз!
Устозларимиз бахтимизга доимо соғ-саломат бўлишсин, иқтидорли ва истеъдодли талабалар сафи кенгаяверсин.

Батафсил: https://telegra.ph/Markazij-Osiyodagi-ilk-dorilfunun-bugun-103-yoshda-05-11

Маълумотлар ўтган 2022 йилда каналда берилган эди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
6.2K viewsedited  09:25
Ochish/sharhlash
2023-05-12 12:24:02 Jonajon dorilfununim 105 yoshing muborak bo‘lsin!
4.6K viewsedited  09:24
Ochish/sharhlash
2023-05-12 12:23:11 Channel photo updated
09:23
Ochish/sharhlash