Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал B
Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 28.51K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-11-05 19:10:13
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 5 ноябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Вилоят ҳокими Жондор туманида сайёр қабул ўтказди;
— "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.2K views16:10
Ochish/sharhlash
2022-11-05 17:03:52 Ромитан: маҳалла ички йўллари чирой очмоқда
3.7K views14:03
Ochish/sharhlash
2022-11-05 15:36:16
Ҳурматли Бухоро шаҳар истеъмолчилари, "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали "Бухорошаҳаргаз" газ таъминоти бўлими томонидан жойларда олиб борилаётган таъмирлаш ишларининг якунланаётганлигини билдириб ўтади. Босқичма босқич табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Газ жиҳозларидан фойдаланганда эҳтиёт бўлинг, хавфсизликка риоя қилинг.

Юзага келган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали узр сўрайди.

"Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.4K views12:36
Ochish/sharhlash
2022-11-05 15:00:34
Про лига. 25-тур.

МАШЪАЛ — БУХОРО 1:2

"Бухоро" жамоаси Муборакда "Машъал" меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Ҳаким Фузайлов шогирдлари очколари сонини 46 тага етказиб, Супер лига сари яна бир дадил қадам ташлади. Олға, Бухоро!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.5K views12:00
Ochish/sharhlash
2022-11-05 08:39:09
#Сайёр_қабул #LIVE
#Бухоро #Жондор_тумани

Соат 10.40. Қабул давом этмоқда. Айни пайтга қадар рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 87 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 17 нафари айнан вилоят ҳокими қабулида бўлишди. Шунингдек, мурожаатлар тегишли секторлар мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, уларга ечим изланмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
271 views05:39
Ochish/sharhlash
2022-11-05 07:44:23
Бухоро шаҳрида бугун табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган бўлиб, соҳа ходимлари ҳаво ҳароратининг инжиқликларига қарамай, амалий ишларни масъулият ва тезкорлик билан олиб бормоқда. Жараёнлар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.0K views04:44
Ochish/sharhlash
2022-11-05 07:27:58
#Сайёр_қабул
#LIVE
#Жондор_тумани

Хабар бериб ўтганимиздек, айни пайтда Жондор туманидаги "Охших" МФЙ 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда сектор раҳбарларининг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий сайёр қабули бошланди.

Айни пайтга қадар рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 57 тани ташкил этмоқда. Уларнинг мурожаатлари тегишли бошқарма ва ташкилотлар иштирокида таҳлил қилиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.1K views04:27
Ochish/sharhlash
2022-11-04 16:02:38
Брифинг

7 ноябрь, душанба куни соат 10.00 да вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биносида “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар учун брифинг ўтказилади.

Мазкур тадбирга вилоятимиздаги ОАВ вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар таклиф этилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
496 views13:02
Ochish/sharhlash
2022-11-04 14:41:04
Репортаж 24 | Иссиқхона хўжаликлари фаолияти қўллаб-қувватланмоқда ("Бухоро Агро" ЭИЗ фаолияти мисолида)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.3K views11:41
Ochish/sharhlash
2022-11-04 14:22:04
Бухорода "беш ташаббус" тадбирларида ўқувчилари фаол иштирок этган мактаб жамоалари муносиб тақдирланди

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус бугун ўқувчи-ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда уларнинг ўз имкониятлари ва истеъдодларини тўла намоён этиб, янги марраларни забт этишларида тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2022 йилда ўқувчи ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича ўтказилган кўрик-танлов, фестиваль ва спорт мусобақаларида 4 000 нафардан ошиқ бухоролик ўқувчилар иштирок этдилар. Натижаларга кўра, тадбирларда фаол иштирок этган 81 нафар ўқувчи ғолиблар қаторидан жой олди.

Бугун, 4 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчилари ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.6K views11:22
Ochish/sharhlash