Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода 'беш ташаббус' тадбирларида ўқувчилари фаол иштирок э | BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухорода "беш ташаббус" тадбирларида ўқувчилари фаол иштирок этган мактаб жамоалари муносиб тақдирланди

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус бугун ўқувчи-ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда уларнинг ўз имкониятлари ва истеъдодларини тўла намоён этиб, янги марраларни забт этишларида тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2022 йилда ўқувчи ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича ўтказилган кўрик-танлов, фестиваль ва спорт мусобақаларида 4 000 нафардан ошиқ бухоролик ўқувчилар иштирок этдилар. Натижаларга кўра, тадбирларда фаол иштирок этган 81 нафар ўқувчи ғолиблар қаторидан жой олди.

Бугун, 4 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчилари ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube