Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода тадбиркорлик субьектларига “Солиқчи-кўмакчи” тамойили | BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухорода тадбиркорлик субьектларига “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида кўмаклашилмоқда

Бугунги кунда Бухорода тадбиркорлик субьектларига “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида кўрсатилаётган амалий кўмаклар натижасида уларнинг сафи тобора ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида ҳудудда қўшимча янги иш ўринлари яратилишига ҳамда бюджетга қўшимча маблағларнинг келиб тушишига хизмат қилаяпти.

Биргина мисол, Бухоро шаҳрида яқин орада йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси яна биттага кўпаяди. Айтиб ўтиш керак, “Shopping Karvon Center Home Market” МЧЖ негизида йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси ишга тушгач, бу ерда 6 мингга яқин қўшимча иш ўринлари яратилади. Натижада бюджетга йиллик 5 милиардга яқин тушум келиб тушиши таъминланади.

Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасида 1 500 мингдан ортиқ кам даромадли оилаларга қўшимча даромад манбалари яратилади.

Таъкидлаш лозим, мазкур корхона ва Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилган. Хусусан, корхонага бириктирилган давлат солиқ хизмати органлари масъул ходимлари уларга солиқ маъмурчилиги йўналишларида яқиндан кўмак бериб келмоқдалар. Яқинда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг кўмаги билан корхонага 2022 йилда харид қилган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғининг ҳисобга олинган 6 миллиард сўмга яқин қисми қайтариб берилди.

Рақамларга таяниб айтадиган бўлсак, Бухоро шаҳрида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 4 153 та корхонанинг муаммолари ўрганилди. Шундан 4 072 та корхона кўмаклашиш зарур бўлганлар тоифасига киритилди. 1 010 та корхонага дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмаклашилди.

Вилоят ДСБ матбуот хизмати.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube