Get Mystery Box with random crypto!

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Telegram kanalining logotibi buxgalteriya_hisobi — БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ Б
Telegram kanalining logotibi buxgalteriya_hisobi — БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
Kanal manzili: @buxgalteriya_hisobi
Toifalar: Biznes , Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.68K
Kanalning ta’rifi

✅Бухгалтерлар учун махсус канал.
♻️Солиқга оид янгиликлар
👨‍🏫Билимни такрорлаш учун тестлар

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-08-30 12:00:22 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 (10%) баробарга оширилади.

Президент фармонига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 822 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 270 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 289 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 565 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 622 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 440 000 сўм этиб белгиланди.
3.8K viewsShahzod_, 09:00
Ochish/sharhlash
2021-08-29 05:58:42 Савол:

Юридик шахс иштирокчиси иштирокчилар таркибидан чикиш вактида олинган мол мулкдаги солик окибатлари кандай?

Жавоб:

Солик кодексининг 304-моддаси 3-бандига асосан, иштирокчилар таркибидан чиқиш (чиқиб кетиш) чоғида устав фондига (устав капиталига) қўшилган ҳисса доирасида олинган ёки иштирокчининг улуши миқдорини камайтириш, шунингдек тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулкини иштирокчилар ўртасида тақсимлаш чоғида олинган маблағлар солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар хисобланади.

@buxgalteriya_hisobi
3.0K views Думай Позитивно , edited  02:58
Ochish/sharhlash
2021-08-26 11:59:58 Хушхабар: бухгалтерлар ҳам бироз дам олишлари мумкин! Қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда 1 дан 5 сентябрга қадар давом этадиган Мустақиллик кунини нишонлаш муносабати билан Давстатқўм 5 та ҳисоботларни топшириш муддатларини 8 сентябрга қадар (8 сентябрь ҳам киради) кўчирди.
Ушбу рўйхатда қуйидагилар мавжуд:
12-narx (xarid) shakli “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисоботи”;
12-korxona shakli “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
12-korxona (sanoat) (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот”;
12-korxona (savdo)(12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот”;
12-korxona (xizmat) (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот”.
Бунда Давстатқўм серверлари кечаю кундуз ишлайди ва хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоботларни белгиланган муддатлар доирасида сўнгги санани кўчиришни ҳисобга олган ҳолда ўзлари учун қулай ҳар қандай вақтда юборишлари мумкин.
buxgalter.uz
3.0K viewsShahzod_, 08:59
Ochish/sharhlash
2021-08-26 08:21:31 ПҚ-5231 24.08.2021 й. Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида
3.3K viewsShahzod_, 05:21
Ochish/sharhlash
2021-04-24 13:32:23 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Жами даромади беш миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар ойнинг 23-кунидан кечиктирмай тўлашлари лозим.

Солиқ тўловчилар ҳисобот чораги биринчи ойининг 10-санасига қадар жорий чоракда кутилаётган фойдадан келиб чиқиб, бўнак тўловлари суммаси тўғрисида солиқ органларига маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Кутилаётган фойда суммаси асоссиз камайтириб кўрсатилган тақдирда солиқ органлари тақдим этилган маълумотномага ўзгартириш киритишга ҳақли.

Аввалроқ жорий йилнинг II чораги учун маълумотномаларни 12 апрелга қадар (дам олиш кунларини инобатга олган ҳолда) тақдим этиш ҳақида эслатиб ўтилган эди.

Белгиланган муддатда II чорак учун бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этмаган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига хабарномалар юборилади.

Хабарномада солиқ тўловчиларнинг 2021 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича тақдим қилган ҳисоботларига асосан, солиқ органлари томонидан II чорак учун ҳар ойлик бўнак тўловлари учун киритиладиган солиқ суммаси маълум қилинади.

Солиқ органлари 2021 йил II чорак учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммасини Солиқ кодексининг 340-моддасига асосан 2021 йилнинг I чораги фойда солиғи учун тақдим қилган ҳисоботга асосан ҳисобланган фойда солиғи суммасидан келиб чиқиб аниқлайди.

Муҳим! Мажбуриятларни муддатида ихтиёрий бажариш, қўшимча пеня ҳисобланиши ва ортиқча харажатларнинг олдини олади.
15.3K viewsShahzod_ , 10:32
Ochish/sharhlash
2021-04-23 05:43:54 #ЭҲФ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ахборот хабари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш ахборот тизимидаги ўзгаришлар ҳақида хабар қилади.

Хусусан, 2021 йил 23 апрелдан бошлаб солиқ базасини тузатиш учун асос бўлувчи ҳолатлар юзага келганда солиқ тўловчилар қўшимча ёки тузатилган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириши мумкин.

Солиқ солинадиган базани камайтиришга қаратилган тузатишлар киритиш, охирги 12 ой давомида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура кўрсаткичларига тузатиш киритувчи манфий кўрсаткичлар билан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, солиқ тўловчилар учун тегишли қулайликлар яратиш мақсадида 2021 йил 29 апрель соат 00:01 дан 30 апрель соат 23:59 гача охирги 12 ой давомида у ёки бу сабабга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имконияти берилади.

Бунда солиқ тўловчиларнинг зиммасига солиқ базаси ва ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатишлар киритилганлиги ҳисобига аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш мажбурияти юклатилади.
11.7K viewsShahzod_ , 02:43
Ochish/sharhlash
2021-04-20 07:42:44 #солиқ_тўловчи_календарь

Эслатма 2021 йил 20 апрель

март ойи учун:

- ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 273-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари);

- агар март ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси бешинчи қисми).

- норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси биринчи қисми);

- солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси учинчи қисми);

- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

2021 йил I чорак учун:

- Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 259-моддаси иккинчи қисми ва 273-моддаси биринчи қисми);

- фойда солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 339- ва 340-моддалари).
8.8K viewsShahzod_ , 04:42
Ochish/sharhlash
2021-04-13 18:07:15
Корхона таъсисчиларига улушлари қайтарилди ?
Anonymous Quiz
19%
Дт 5010 Кт 6620
27%
Дт 4610 Кт 6620
7%
Дт 6710 Кт 6620
47%
Дт 8330 Кт 6620
2.7K voters10.4K viewsShahzod_ , 15:07
Ochish/sharhlash
2021-04-12 07:00:37 Солиқ қўмитаси айрим корхоналарни «шубҳали корхоналар» рўйхатидан чиқарди

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг:
Telegram | Youtube | Instagram
5.6K viewsShahzod_ , 04:00
Ochish/sharhlash
2021-04-11 18:49:23
Сотилган товарларнинг қайтиши ?
Anonymous Quiz
21%
Дт 9020 Кт 4010
12%
Дт 1010 Кт 4010
23%
Дт 9040 Кт 4010
45%
Дт 2910 Кт 4010
2.6K voters9.3K viewsShahzod_ , 15:49
Ochish/sharhlash