Get Mystery Box with random crypto!

#солиқ_тўловчи_календарь Эслатма 2021 йил 20 апрель март | БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

#солиқ_тўловчи_календарь

Эслатма 2021 йил 20 апрель

март ойи учун:

- ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 273-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари);

- агар март ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси бешинчи қисми).

- норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси биринчи қисми);

- солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси учинчи қисми);

- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

2021 йил I чорак учун:

- Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 259-моддаси иккинчи қисми ва 273-моддаси биринчи қисми);

- фойда солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 339- ва 340-моддалари).