Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Жами даромади беш миллиард сўмда | БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Жами даромади беш миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар ойнинг 23-кунидан кечиктирмай тўлашлари лозим.

Солиқ тўловчилар ҳисобот чораги биринчи ойининг 10-санасига қадар жорий чоракда кутилаётган фойдадан келиб чиқиб, бўнак тўловлари суммаси тўғрисида солиқ органларига маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Кутилаётган фойда суммаси асоссиз камайтириб кўрсатилган тақдирда солиқ органлари тақдим этилган маълумотномага ўзгартириш киритишга ҳақли.

Аввалроқ жорий йилнинг II чораги учун маълумотномаларни 12 апрелга қадар (дам олиш кунларини инобатга олган ҳолда) тақдим этиш ҳақида эслатиб ўтилган эди.

Белгиланган муддатда II чорак учун бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этмаган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига хабарномалар юборилади.

Хабарномада солиқ тўловчиларнинг 2021 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича тақдим қилган ҳисоботларига асосан, солиқ органлари томонидан II чорак учун ҳар ойлик бўнак тўловлари учун киритиладиган солиқ суммаси маълум қилинади.

Солиқ органлари 2021 йил II чорак учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммасини Солиқ кодексининг 340-моддасига асосан 2021 йилнинг I чораги фойда солиғи учун тақдим қилган ҳисоботга асосан ҳисобланган фойда солиғи суммасидан келиб чиқиб аниқлайди.

Муҳим! Мажбуриятларни муддатида ихтиёрий бажариш, қўшимча пеня ҳисобланиши ва ортиқча харажатларнинг олдини олади.