Get Mystery Box with random crypto!

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Telegram kanalining logotibi buxgalteriya_hisobi — БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ Б
Telegram kanalining logotibi buxgalteriya_hisobi — БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
Kanal manzili: @buxgalteriya_hisobi
Toifalar: Biznes , Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.68K
Kanalning ta’rifi

✅Бухгалтерлар учун махсус канал.
♻️Солиқга оид янгиликлар
👨‍🏫Билимни такрорлаш учун тестлар

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-11 19:40:12 #ЭСФ #объявление

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Сўнгги кунларда давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимларида узилишлар бўлганлигини инобатга олган ҳолда, январь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддати 2021 йилнинг 12 февралига қадар УЗАЙТИРИЛАДИ.

Яъни, жорий йилнинг январь ойи учун электрон ҳисобварақ–фактураларни расмийлаштирилиши ва тақдим этилиши 2021 йил 12 февраль соат 23:59 дан кечиктирмасдан амалга оширилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, товарларни (хизматларни) жўнатилган санада ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаслик, шунингдек, ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилмаган товарларни (хизматларни) сотиб олиш солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади ва яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20% миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (Солиқ кодексининг 223-моддаси)

2021 йил 1 мартдан бошлаб ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш имконияти бўйича чекловлар бекор қилиниши режалаштирилмоқда, лекин шу билан бирга товарларни (хизматларни) расмийлаштирмасдан реализация қилганлик ва электрон ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида тақдим этмаслик учун солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жарималарга тортилади.

Шу муносабат билан, жавобгарликка тортилиш хавфининг олдини олиш учун ўз вақтида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз.

Товарлар жўнатиш ёки хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санасида расмийлаштирилиши лозимлигини маълум қиламиз.

Электр ва (ёки) иссиқлик энергиясини, сувни, газни, коммунал хизматларни, алоқа хизматларини, темир йўл транспортини, транспорт-экспедиторлик хизматларини, қувурларда ташиш тизими орқали юкларни ташиш бўйича хизматларни реализация қилишда, шунингдек бошқа ҳолатларда товарлар (хизматлар)ни доимий (узлуксиз) равишда реализация қилишда, ҳисобварақ-фактура календарь ойининг охирги кунида маълум бир ой ичида етказиб берилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар)нинг бутун ҳажми учун бир марта расмийлаштирилади.
Бундай ҳолда, ҳисобварақ-фактура реализация қилинган ойнинг охирги санасида расмийлаштирилади ва товарлар (хизматларни) сотилган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача (яъни 9-кунни ҳисобга олган ҳолда) расмийлаштирилади.

@buxgalteriya_hisobi
7.7K viewsShahzod_ , 16:40
Ochish/sharhlash
2021-02-09 19:27:15 2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган корхоналар ўнлиги маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг:
Telegram | Instagram | Youtube
3.2K viewsShahzod_ , 16:27
Ochish/sharhlash
2021-02-09 06:00:07 2021 йилда солиқ тизимида қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг:
Telegram | Instagram | Youtube
3.6K viewsShahzod_ , edited  03:00
Ochish/sharhlash
2021-02-06 06:00:06 Ижтимоий солиқ бўйича қонунчиликка янгилик киритилди.

Жисмоний
шахсларга меҳнат стажи ҳисобланиши учун ижтимоий солиқ йилига камида бир базавий ҳисоблаш миқдорида солиқ тўланиши қўйидагича амалга оширилади:

а) ихтиёрий тартибда:

ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар;

меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан;

б) мажбурий тартибда:

“Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари томонидан улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврида;

деҳқон хўжаликлари, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар.Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди.

Ушбу тоифадаги жисмоний шахлар учун солиқ тўлаш муддати ҳисобот йилининг 1 декабригача белгиланади. Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

(408-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда).

@buxgalteriya_hisobi
6.9K viewsShahzod_ , 03:00
Ochish/sharhlash
2021-01-31 18:30:11 Электрон тарзда ишончномани юбориш

Сиз ишончномани жўнатдингиз лекин (контрагент) корхонада ишончнома кўринмаябдими ? унда видеони охиригача томоша қилинг ва ишончномани жўнатиш тартибини билиб олинг.

Эслатиб ўтамиз.
Ишончнома жўнатиш учун 2 та ЭРИ ключи керак бўлади. Яъни
1) Юридик ключ
2) Жисмоний ключ

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг.

Telegram | Instagram | Youtube
6.6K viewsShahzod_ , edited  15:30
Ochish/sharhlash