Get Mystery Box with random crypto!

#бурчакстат Дунёдаги энг катта шаҳар қайси? Аҳоли зичлиги юқ | 23.5° бурчак остида

#бурчакстат

Дунёдаги энг катта шаҳар қайси? Аҳоли зичлиги юқори бўлган шаҳарларнинг ҳудуди ҳам мос равишда каттами?

Йўқ, аҳоли зичлиги ва ҳудуд бўйича шаҳарлар рўйхати айнан бир хил деб айта олмаймиз. Гарчи дунё бўйича аҳолиси энг кўп шаҳар Токио-Ёкоҳама метрополитани 38 миллион аҳолига эга бўлсада, у ҳудуди бўйича дунёдаги энг йирик шаҳар эмас.

Ҳар йили Demographia ташкилоти дунёнинг кўплаб шаҳарлари бўйича демографик-статистик маълумотларни ўз ичига олган "Жаҳон шаҳарлари ҳудуди" ҳисоботини чиқаради. Турли шаҳарларнинг аҳолисини ўрганиш билан бир қаторда, у Ер юзидаги энг йирик шаҳарлар рўйхатини ҳам эълон қилади.

Токио-Ёкоҳама аҳоли сони бўйича биринчи ўринда бўлса, майдони бўйича учинчи ўринда (8230 квадрат километр) туради. Нью-Йорк ҳудуди 12090 квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллаган ҳудуди энг катта шаҳар унвонига эга.

Қайд этиш жоизки, дунёнинг энг катта шаҳарлари рўйхатидаги етакчиларнинг аксарияти АҚШга тегишли.

@burchakostida