Get Mystery Box with random crypto!

@BUGUNUZ™ - Official channel

Telegram kanalining logotibi bugunuz — @BUGUNUZ™ - Official channel
Kanaldagi mavzular:
Migrantmediacentralasia
Ferghanastories
Kanal manzili: @bugunuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-06-12 07:54:16
Қирғизистонда собиқ президент Бакиев яна сиртдан 10 йилга қамалди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиев Қумтор олтин кони билан боғлиқ коррупция иши юзасидан яна сиртдан ўн йилга қамалди. Озодлик радиоси қирғиз хизматининг хабар беришича, Бакиевга нисбатан суд ҳукми 1 март куни чиқарилган, бироқ бу ҳақда фақат 9 июнда маълум қилинган.

Бундан аввал 2016 йилнинг 29 июлида Олий суд ҳукми билан Бакиев қатор жиноят ишлари юзасидан сиртдан судланган ва умумий ҳисобда 30 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Бакиев 2005 йил 24 мартидаги халқ қўзғолони оқибатида президентликдан қувилган Асқар Ақаевнинг ўрнига ҳокимиятга келган эди. У 2010 йилдаги 7 апрель воқеаларидан сўнг президентликдан кетган ва Беларусдан бошпана топган. 2010 йилнинг 7 апрелида мухолифат тарафдорлари Бакиевнинг сиёсатига қарши намойишга чиққан ва ўшанда содир этилган отишмаларда 87 киши ҳалок бўлган эди.

Қирғиз ҳукумати Беларусдан Бакиевни Бишкекка топширишни талаб қилмоқда. Бироқ Беларусь ҳукумати бу талабни бажармай келаётир.
4.0K views04:54
Ochish/sharhlash
2023-06-12 07:29:53
Чилонзор ИИБда 21 ёшли йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 208-моддаси (“Ҳокимият ҳаракатсизлиги”) асосида жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди. Расмий хабарда жиноят ишига оид бошқа тафсилотлар айтилмаган.

Озодлик радиоси Чилонзор туман ИИБга 22 май куни олиб келинган 21 ёшли сурхондарёлик йигитнинг ўлими юзасидан прокуратура текширув бошлагани тўғрисида 30 майда хабар берган эди.

ИИВнинг 29 майда маълум қилишича, Ҳ.Т., исмли фуқаро ёнидан 53,52 грамм наша топилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.Т.,га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Вазирлик билдирувида Ҳ.Т., ҳожатхонага киришга рухсат сўрагани ва 4-қаватдаги ҳожатхона деразасидан пастга сакрагани қайд этилади.

Касалхонага ётқизилган йигит 29 май куни касалхонада вафот этган.

Бироқ йигитнинг яқинлари маҳаллий нашрларга Ички ишлар вазирлигининг расмий версиясига ишонмасликларини айтганлар ва унинг ўлими сабабига шубҳа билдирганлар.
4.2K views04:29
Ochish/sharhlash
2023-06-12 07:00:43
Қозоғистонда 12 июнь мотам куни сифатида эълон қилинди

Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги “Семей тўқайи”да юз берган ёнғинни ўчириш чоғида 14 нафар ўрмончи ҳалок бўлди. Шу муносабат билан 11июнда ҳалок бўлганларнинг яқинлари билан учрашган президент Қасим-Жомарт Тоқаев 12 июнни мотам куни деб эълон қилди.

Экология вазирлигининг билдиришича, ёнғинни ўчиришга жалб қилинган 14 ўрмончи билан алоқа 9 июнда узилган. Шундан сўнг уларни қидириш-қутқариш ишлари бошланган эди. Ҳалок бўлганлардан бир нафари аёл.

Ёнғин ҳудуди 60 гектарни ташкил қилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳавонинг иссиқлиги ва шамол ёнғин ўчирилишига ҳалақит бераётганини маълум қилди.

11 июндаги маълумотга кўра, ҳозирда бешта ҳудудда ёнғин ўчирилган. Ўтни ўчиришга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон ҳўжалиги қўмитаси, маҳаллий органлар ва Мудофаа вазирлигининг 1500 ходими, 290 дан ортиқ техника жалб қилинган.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
4.3K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-06-12 06:28:41
Анқарадаги ракета заводида портлаш. Беш киши ҳалок бўлди

Туркия пойтахти Анқарадаги ракета ва портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда 10 июнь куни портлаш юз берди.

Туркия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, портлашда заводнинг беш нафар ишчиси ҳалок бўлган. Маҳаллий матбуот кўплаб одам жароҳатлангани тўғрисида ёзмоқда. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Завод аҳоли яшайдиган ҳудуддан олисроқдаги Элмадаг туманида жойлашган. Гувоҳлар дастлаб портлаш овозини эшитганларини, кейин эса завод узра тутун кўтарилганини айтишмоқда. CNN ёнғин тез орада ўчирилганини билдирди.

Анқара губернатори Восип Шахин портлашга динамит ишлаб чиқариш жараёнидаги кимёвий реакция сабаб бўлгани таҳмин қилинаётганини маълум қилди. Портлаш сабаблари тўғрисидаги аниқ маълумот текширув ишлари якунланганидан сўнг эълон қилинади.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
4.5K views03:28
Ochish/sharhlash
2023-06-12 06:00:57
Қирғизистонда Путинга ва урушга қарши чиққан гуруҳнинг концерти бекор қилинди

Бишкекда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россиянинг “Порнофильми” панк гуруҳи концерти ўтказилишига йўл қўймади. Бу ҳақда гуруҳнинг расмий интаграм саҳифасида маълум қилинди. Гуруҳ президент Владимир Путин сиёсатига ва Украина урушига норозилик билдириб келаётганди.

Концерт 10 июнь куни Бишкекдаги клублардан бирида ўтказилиши лозим эди. “Порнофильми” гуруҳининг билдиришича, клубга «ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари келиб таҳдид қилган». Гуруҳ концерт ўтказиш учун бошқа майдонча топа олмаган. «Бишкекдаги барча майдончаларга концертимизни ўтказишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида очиқ кўрсатма берилган», деб билдирди гуруҳ.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари «Порнофильми» концертини нега тақиқлагани тўғрисида расмий ахборот йўқ. Аввалроқ гуруҳнинг Қозоғистондаги концертлари ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтказилган эди.
4.6K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-06-11 23:12:41
Украинага босқин: 472-кун | Россия Одессадаги тинч аҳоли уйларига зарба берди

Россиянинг Одессага зарбалари натижасида уч киши ҳалок бўлди.

Запорожье АЭСнинг сўнгги реактори тўғон ўпирилиши туфайли тўхтатилди.

Россия бир неча ҳужумларни қайтарганини, Украина эса Бахмутда олға силжиганини даъво қилди.

Шойгу Россиянинг барча кўнгилли тузилмаларига Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашни буюрди.

Трюдо: Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши "жуда ижобий" қадам.

Украинада 700 минг киши тоза ичимлик сувидан бебаҳра қолди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
5.7K views20:12
Ochish/sharhlash
2023-06-11 22:58:23 Украинага босқин: 472-кун | Россия Одессадаги тинч аҳоли уйларига зарба берди

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Россиянинг Одессага зарбалари натижасида уч киши ҳалок бўлди.

Запорожье АЭСнинг сўнгги реактори тўғон ўпирилиши туфайли тўхтатилди.

Россия бир неча ҳужумларни қайтарганини, Украина эса Бахмутда олға силжиганини даъво қилди.

Шойгу Россиянинг барча кўнгилли тузилмаларига Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашни буюрди.

Трюдо: Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши "жуда ижобий" қадам.

Украинада 700 минг киши тоза ичимлик сувидан бебаҳра қолди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
5.8K views19:58
Ochish/sharhlash
2023-06-10 20:25:13
Украинага босқин: 471-кун | Украина ҳужумга ўтмоқда. Одессада дрон ҳужумларидан 3 киши ҳалок бўлди

Запорожьеда жанглар. Зеленский “шиддатли жангларнинг натижалари”ни олқишлади.

Одессада дрон ҳужумидан 3 киши нобуд бўлди.

Нова Каховка тўғони портлатилганига ишора қилувчи далиллар ўртага чиқмоқда.

Сув оқизиб кетган миналар аҳолига ўнлаб йиллар давомида жиддий хавф туғдириши мумкин.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
7.8K views17:25
Ochish/sharhlash
2023-06-10 20:09:15 Украинага босқин: 471-кун | Украина ҳужумга ўтмоқда. Одессада дрон ҳужумларидан 3 киши ҳалок бўлди.

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Запорожьеда жанглар. Зеленский “шиддатли жангларнинг натижалари”ни олқишлади.

Одессада дрон ҳужумидан 3 киши нобуд бўлди.

Нова Каховка тўғони портлатилганига ишора қилувчи далиллар ўртага чиқмоқда.

Сув оқизиб кетган миналар аҳолига ўнлаб йиллар давомида жиддий хавф туғдириши мумкин.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
7.5K views17:09
Ochish/sharhlash
2023-06-10 19:35:00
ZIMISTON-UZ. “Россия АЭСи бошимизга бало бўлади”

Ўзбекистон ҳукумати президентлик сайловига тайёргарлик кўраётган бир пайтда пойтахт Тошкентда электр таьминотида сурункали узилишлар кузатилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар учун пойтахтликлардан узр сўраркан, чекловларни профилактик тадбир дея атади.

Айни пайтда Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуришига оид мавзу яна кун тартибига чиқди.

“Росатом” Тошкент билан Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар қилди.

Станция қурилишида ҳамкор ўлароқ Россия танлангани қатор эътирозли саволларни туғдирмоқда.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
7.1K views16:35
Ochish/sharhlash