Get Mystery Box with random crypto!

Анқарадаги ракета заводида портлаш. Беш киши ҳалок бўлди Турк | @BUGUNUZ™ - Official channel

Анқарадаги ракета заводида портлаш. Беш киши ҳалок бўлди

Туркия пойтахти Анқарадаги ракета ва портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда 10 июнь куни портлаш юз берди.

Туркия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, портлашда заводнинг беш нафар ишчиси ҳалок бўлган. Маҳаллий матбуот кўплаб одам жароҳатлангани тўғрисида ёзмоқда. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Завод аҳоли яшайдиган ҳудуддан олисроқдаги Элмадаг туманида жойлашган. Гувоҳлар дастлаб портлаш овозини эшитганларини, кейин эса завод узра тутун кўтарилганини айтишмоқда. CNN ёнғин тез орада ўчирилганини билдирди.

Анқара губернатори Восип Шахин портлашга динамит ишлаб чиқариш жараёнидаги кимёвий реакция сабаб бўлгани таҳмин қилинаётганини маълум қилди. Портлаш сабаблари тўғрисидаги аниқ маълумот текширув ишлари якунланганидан сўнг эълон қилинади.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews