Get Mystery Box with random crypto!

@BUGUNUZ™ - Official channel

Telegram kanalining logotibi bugunuz — @BUGUNUZ™ - Official channel
Kanaldagi mavzular:
Ferghanastories
Kanal manzili: @bugunuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.48K
Kanalning ta’rifi

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-06-20 20:42:04 Россиянинг Ўзбекистондаги махфий АЭС лойиҳаси

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Кўриш учун линк



Россия билан яқинлашув, олий даражадаги ташрифлар, экология ва хавфсизлик хавотирлари ҳамда жамоатчилик норозилиги фонида кечган 6 йилдан сўнг Россия Ўзбекистонда АЭСни барибир қурадиган бўлди.
Путин ва Мирзиёев минтақадаги биринчи атом электр станциясининг рамзий очилишига старт берганидан буён Россия Украинага тўлақонли уруш очди, Запоржьедаги АЭСни гаровга олди.
Дунё узра Путиннинг ядровий таҳдиди ҳануз муаллақ турибди
АЭС қурилиши борасида хабарлар пайдо бўлган илк кезларданоқ жамоатчилик ва ижтимоий фаоллар лойиҳанинг нечоғли экологик хавфсиз ва сейсмик бардошли эканини муҳокама қила бошлашган. Станция қурилишида ҳамкор ўлароқ Россия танлангани ҳам қатор эътирозли

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews
5.5K views17:42
Ochish/sharhlash
2024-06-20 18:01:59
OzodNazar: Томошабин “эркинликдаги” санъатдан нимани талаб қилмоқда

Жамоатчилик вақти-вақти билан ўзбек сериалларини, юмористик концертларни оила даврасида кўриб бўлмай қолди, деб зорланади.
Тармоқ аҳлининг талаблари қанчалик ҳақли? Чиндан ҳам ўзбек санъатчилари одоб доирасидан чиққан ҳолатлар борми?
Бу масаланинг OzodNazar кун тартибига чиқишига бошқа бир воқеа туртки берди: америкалик режиссёр Шон Бейкер суратга олган, Халқаро Канн кинофестивали бош соврини билан мукофотланган “Анора” фильми, бош қаҳрамони гўёки ўзбекистонлик бўлгани учун, бир ҳафта давомида ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида танқид қилинди. Ваҳоланки, фильм янги ва ҳали ҳеч ким уни кўргани йўқ...
Бугунги суҳбатга қизиқчи, “Ўзбекконерт” давлат муассасининг Самарқанд вилоят бўлими мудири, санъатшунослик фанлари номзоди Ортиқ Султонов ҳамда тиббиёт фанлари доктори, психолог Зарифбой Ибодуллаевларни таклиф қилдик

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews
5.4K views15:01
Ochish/sharhlash
2024-06-20 12:41:26 Ҳужжатли фильм: Суви камайиб қолган дарёлар, қуриб ётган далалар

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Кўриш учун линк



Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралари кесишадиган Фарғона водийсида сув нафақат экологик, иқтисодий ёки ижтимоий, балки геосиёсий муаммо ҳамдир. Водийдаги аксар дарёлар учала мамлакат ҳудудидан ҳам ўтади, натижада сувдан фойдаланиш ва уни тақсимлаш масаласи баҳсларга сабаб бўлади.

Иқлим ўзгариши, аҳоли кўпайиши ва ҳайдаладиган ерларнинг кенгайиши минтақада сув етишмовчилигини чуқурлаштирмоқда. Ушбу вазият уч мамлакатда зироатчилар ҳаётини қанчалик ўзгартирмоқда? Озодлик уч мамлакат ҳудудидан, жумладан Қирғизистоннинг Боткен вилоятидан оқиб ўтувчи уч дарё мисолида шу ҳақда ҳикоя қилади.

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews
5.6K views09:41
Ochish/sharhlash
2024-06-19 19:30:25
Чархпалак устасига эҳтиёж бор

Чархпалаклар Фарғона водийсининг қадимий рамзларидан бири. У сарф харажатсиз юқорига сув чиқариб берувчи ускуна. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, Марказий Осиёда охирги 20 йил давомида сув етишмаслиги янада кескинлашади. Водий аҳолиси ҳозиргача экинларини суғоришда қадимий усуллардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Масалан, Қирғизистоннинг баъзи қишлоқларида чархпалак ҳанузгача суғориш учун энг зарур восита. Тожикистоннинг айрим қишлоқларида эса сув танқислигидан чархпалаклар олиб ташланиб, сув насослари ўрнатилмоқда. Ўзбекистонда эса чархпалак усталарига ҳали ҳам эҳтиёж бор. Бугун сизларга мана шулар ҳақида айтиб бермоқчимиз.

#ferghanastories

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews
6.0K views16:30
Ochish/sharhlash
2024-06-19 19:01:45 OzodNazar: Томошабин “эркинликдаги” санъатдан нимани талаб қилмоқда

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Кўриш учун линк



Жамоатчилик вақти-вақти билан ўзбек сериалларини, юмористик концертларни оила даврасида кўриб бўлмай қолди, деб зорланади.
Тармоқ аҳлининг талаблари қанчалик ҳақли? Чиндан ҳам ўзбек санъатчилари одоб доирасидан чиққан ҳолатлар борми?
Бу масаланинг OzodNazar кун тартибига чиқишига бошқа бир воқеа туртки берди: америкалик режиссёр Шон Бейкер суратга олган, Халқаро Канн кинофестивали бош соврини билан мукофотланган “Анора” фильми, бош қаҳрамони гўёки ўзбекистонлик бўлгани учун, бир ҳафта давомида ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида танқид қилинди. Ваҳоланки, фильм янги ва ҳали ҳеч ким уни кўргани йўқ...
Бугунги суҳбатга таниқли қизиқчи, “Ўзбекконерт” давлат муассасининг Самарқанд вилоят бўлими мудири, санъатшунослик фанлари номзоди Ортиқ Султонов ҳамда тиббиёт фанлари доктори, психолог Зарифбой Ибодуллаевларни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews
5.7K views16:01
Ochish/sharhlash
2024-06-19 17:40:22 Озодлик дастури 19.06.24

Наманганда тўрт фарзанднинг онаси ўзини ёқиб юборди

Қозоғистонда ўзбекистонлик жиянларини зўрлаганликда гумонланган амаки ушланди

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак хотинини олтинчи қаватдан итариб юборди

Россияда полицияга мигрантларни бадарға қилиш ҳуқуқи берилади

Байден депортацияга тушган юз минглаб эр-хотинни афв қилди

Исроиллик ҳарбийлар Ливанга ҳужум режасини тасдиқлашди

Алсу Курмашева тергов ҳибсхонасида қоладиган бўлди

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
5.4K views14:40
Ochish/sharhlash
2024-06-19 17:31:07
Сувсизлик азоби

Бағдод туманидаги дашт ҳудудларида 20 кунда бир кўриниш берадиган оқин сувлар аксарият деҳқонлар учун ягона имконият. Чунки бу пайт Қирғизистон тоғларидаги қорлар фаол эримаган ва Сўхсой орқали дашт ҳудудларига етиб келмаган бўлади.Йилдан йилга бутун жаҳон иқлим ўзгариши, глобал ҳаво исиши туфайли вазият янада оғирлашмоқда.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews
5.9K views14:31
Ochish/sharhlash
2024-06-19 16:31:14
"Туя гўшти еган қонун": Манфаатлар тўқнашуви ва тўқнашмайдиган манфаатлар

Ўзбекистон президентига тасдиқ учун юборилгани ортидан “изсиз йўқолган” “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун қарийб бир йил кечикиб имзоланди.
Жамоат фаоллари давлат раҳбари томонидан маъқулланиши анча ҳаяллаган қонун ҳужжати “рандалангани”ига эътибор қаратган. Ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари яқин қариндошлар ҳисобланади. Аммо қонун сиёсий лавозимларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай лавозимлар рўйхати алоҳида тасдиқланиши айтилган.

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews
5.5K views13:31
Ochish/sharhlash
2024-06-13 19:19:39 Москва биржаси доллар ва еврода савдони тўхтатди

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Москва биржасида жаҳоннинг икки асосий валюталари бўйича савдоларнинг тўхтатилиши ҳақидаги эълон АҚШ Молия вазирлиги томонидан жорий этилган янги санкциялар ортидан пайдо бўлди. Биржа сайтида маълум қилинишича, валюта операциялари жорий йилнинг 13 июнидан бошлаб тўхтатилади.
Россия Марказий банки Москва биржасида Гонконг доллари билан ҳам савдони тўхтатди. “Коммерсант” нашри хабарича, 13 июн куни эрталаб Москва биржаси рубл индекси 3100 пунктдан пастга тушди, унинг акциялари эса 15,8 фоизга, Сбербанк — 4%га, ВТБ — 4,7% га қулади.
Россия валюта бозорида доллар савдосида воситачилик қилувчи Москва биржаси, Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси янги санкциялар рўйхатига киритилди – жами 33 киши ва 300 та компания. Россия молия институтларидан ташқари, рўйхатга россиялик ўндан ортиқ трансмиллий тармоқлар; дрон ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватловчи ва Россиянинг кимёвий ва биологик қуроллар дастури учун ноёб ва муҳим материалларни харид қилувчи тузилмалар киритилди.
Ўзбекистон Маркази банки ҳозирча бу борада расмий изоҳ бергани йўқ.

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews
5.8K views16:19
Ochish/sharhlash
2024-06-13 17:40:36 Озодлик дастури 13.06.24

Жанубий Корея президенти уч кун Ўзбекистонда бўлади

Давлатга хиёнатда айбланган собиқ дипломат озодликка чиқди

Ўзбекистонлик фоҳиша қиз ҳақидаги фильм Канн фестивалида мукофотланди

Бишкекда ўзаро муштлашишган хорижликлар қўлга олинди

Asia Alliance Bank россияликлар билан валюта операцияларини тўхтатди

Москва биржаси доллар ва евродаги савдони тўхтатди

Арманистон КХШТдан чиқишга тайёрланмоқда

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
5.4K views14:40
Ochish/sharhlash