Get Mystery Box with random crypto!

Чархпалак устасига эҳтиёж бор Чархпалаклар Фарғона водийсинин | @BUGUNUZ™ - Official channel

Чархпалак устасига эҳтиёж бор

Чархпалаклар Фарғона водийсининг қадимий рамзларидан бири. У сарф харажатсиз юқорига сув чиқариб берувчи ускуна. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, Марказий Осиёда охирги 20 йил давомида сув етишмаслиги янада кескинлашади. Водий аҳолиси ҳозиргача экинларини суғоришда қадимий усуллардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Масалан, Қирғизистоннинг баъзи қишлоқларида чархпалак ҳанузгача суғориш учун энг зарур восита. Тожикистоннинг айрим қишлоқларида эса сув танқислигидан чархпалаклар олиб ташланиб, сув насослари ўрнатилмоқда. Ўзбекистонда эса чархпалак усталарига ҳали ҳам эҳтиёж бор. Бугун сизларга мана шулар ҳақида айтиб бермоқчимиз.

#ferghanastories

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews