Get Mystery Box with random crypto!

Зум ўтмай қўлини сочиққа артиб Сафармо чиқиб келди. - Келинг. | @BekalarUchun

Зум ўтмай қўлини сочиққа артиб Сафармо чиқиб келди.
- Келинг. Ассалом алейкум. Қайнонангиз яхши кўрарканлар. Тушберани устига келдингиз. Сафармо худди ҳеч нарса бўлмагандек, кечаги дилхиралик тушда бўлган каби илиқ қаршилаб ўпишиб кўришди.
- Ман Сизнинг уйингизга, Сизни таомингизни егани келдиммики манга қайнонанг яхши кўраркан дейсиз? Ўз уйимга келдим ман. Дадамга онам пишириб берадиган чучвара қилиб келдим. Эрталаб кириб айтиб ўтувдилар, ўзинг бир онанг пиширадиган чучвара қилиб бер, ҳеч чучвара егандай бўлмаяпман деб! бир қошини тепага кўтариб беписанд гапирди Зулхумор Сафармога.
- Аааа?... Мангаям тушбера қил дегандилар охи... Шунга...
Сафармонинг кўзидан икки томчи ёш яноғига тушди. Бошини кескин кўтариб Зулхуморга тик қаради.
- Ман Сизга нима ёмонлик қилганман?! Нимага ҳар доим қалбимга оғриқ етказасиз? Ҳозир ҳам атайлаб ёлғон гапирдингиз. Инсоф билан айтингчи, қилаётган ишингиз тўғрими? Сафармодан Зулхумор бунақа жасоратни кутмагани учун аввалига бироз эсанкираб қолди. Лекин дарров ўзини қўлга олди. Юзи кўкиш тус олиб лаби пир пир уча бошлади.
- Тилинг чиқиб қоптими келгинди? Сенда қалб борми? Инсофсиз демоқчимисан? заҳарханда билан писанда қилиб гапирарди Зулхумор қаршисида ёноқларида ёшлари думалаётган Сафармога. Шу пайт кутилмаганда Бахтовар онасининг оёқларидан қучоқлаб олиб Зулхуморга қараб бақирди:
- Кет уйимиздан! Доим сен келсанг очам йиғлайди. Келма!Тушберангни ҳам олиб кет!Бобомни ҳам хафа қиласан!
- Нимааа? Ҳозир тилингни суғуриб оламан сани! Қай гўрдан келиб қолдиларинг ўзи?!Ўввв, жодугар! Гадойвачангни йиғиштир! Бахтовар онасининг оёқларини қўйиб юбориб Зулхуморга қараб югурди. Энгашиб ердан кесак олаётган болакайни Зулхумор куч билан итариб юборган эди қарийб икки қадам нарига учиб бориб тушган бола бир типирчилаб жим бўлиб қолди.
- Бахтоваржоооонннн... Бачаммм! Сафармо боласини қучоқлаб юзига шапатилаб ўзига келтиришга уринар, изиллаб йиғлар, Зулхумор эса тахтадек қотиб қолган эди гўё.
- Очааа... заиф ингради гўдак.
- Бачам, Бахтовар, мани қўрқитма бачам! уни бағрига босиб дир дир титрарди шўрлик онаизор.
- Оча... Кетайлик оча?... Кетамиз бу ердан очажон. Сан йиғламайдиган ерларга кетамиз очаааа... - Бахтовар қўлчаси билан онасининг бўйнидан қучоқлаб унга қўшилиб йиғлаб юборди.
- Кетамиз бачам,кетамиз...
Сафармо шундай деб Бахтоварни кўтариб ўрнидан турди. Қаршисига келиб тўхтаган эди унинг нигоҳидан юраги товонига тушиб кетгудай бўлди Зулхуморнинг. Ўт чақнарди Сафармонинг гўё.
- Манинг бу уйдан икки баробар катта уйим бор эди деди у паст, лекин қатъият билан Зулхуморнинг кўзларига алам билан қараб. - Рўзғорим, оилам бор эди. Ватаним бор эди. Бир кечада рўзғорим пароканда, уйим вайрон, эрим ва уч боламнинг ўлиги билан қолдим. Ватансизликка, фарзанд доғига, беваликка кўндим. Биттагина шу Бахтоварим тирик қолсин деб юртма юрт сарсонликка кўндим. Лекин боламни хўрлашингизга кўнмайман. Ўзимни шууунча хўрладингиз, турткиладингиз чидадим. Боламга қўл кўтардингиз, бунга чидамайман. Сизни бошингизга тушмасин манинг куним, рўзғорингиз пароканда бўлмасин. Сафармо боласини қучоқлаб бағрига босганча боши эгик, елкалари силкина силкина оҳиста уй томон юриб кетди. Наҳотки кетса?! Хаёлига келган ўйдан Зулхумор чўчиб кетсада барибир унча ишонмади. Борарга ери бормиди?! Қўрқитмоқчи ўзича!Ўзини ўзи тинчлантирган Зулхумор барибир кўнглининг бир чети хижил бўлиб кўчага чиқди. Эртасига эрталад опаси шошиб кириб келди.
- Сафармо кетибти Зули!Шундоққина чучвараларни тугиб қўйиб бир устидаги кийими билан, ҳеч кимга ҳеч нарса демай кетибти қўйибти. Сен бирон нима демаганмидинг?
- Йўғааа... Ман кўрганим ҳам йўқ...
- Зулхумор юраги алланечук бўлиб кетсада билдирмай инкор қилди. Кечқурун акаси Солиҳжон Сафармони қидириб борганда Тожикистонлик қочқинлардан кўп қисми Сурхондарё томонга кетишгани, Сафармо ҳам ўшалар билан кетгани ҳаққида гап топиб келди.