Get Mystery Box with random crypto!

- Бир сабаб бўлган. Сафармо бунақа андишасиз аёлмасди. - Эгамб | @BekalarUchun

- Бир сабаб бўлган. Сафармо бунақа андишасиз аёлмасди. - Эгамберди ака фақатгина шу гапни айтди. Бошқа ҳеч нарса демади. - Майли дадаси, мен кетдим. Бугун мани навбатим дадамни олдиларида бўлиш деди Зулхумор пальтосини кийиб чиқаркан.
- Қоронғида қўрқмассан? деди эри телевизордан кўз узмай.
- Яқинку, дарров етиб оламан деди Зулхумор ва лекин эримга ҳам мани кузатиб қўйиш кундан кун эриш туюляпти деган ўй ўтди кўнглидан. Мана етти ойдан бери Эгамберди ака ёлғиз. Сафармо кетганидан сўнг орадан бир ой ўтиб мактуб ёзди. Эгамберди ака мактубни хонтахта устида қолдирганда Зулхумор яширинча ўқиб ҳам олди. "Сиздан бир умр миннатдорман" деганди Сафармо мактубида. Сиздай яхши инсон йўқ. Лекин барибир мен бу юртда бегонаман. Болаларингиз бири биридан яхши. Лекин мен улар билан мен сабаб муносабатингиз бузилишини истамайман. Сизни бир умр унутмайман. Менинг энг яхши инсоним...
Сафармонинг кетиши Эгамберди акага таъсир қилганини ўзи сездирмагани билан барибир билинди. Кўзларига Сафармо келганда кирган нур аста секин сўнди. Маъюс, камгап бўлиб қолди.
- Дадам Сафармода онамни топган эканларда деди Солиҳжон бир ўтирганларида сингилларига. - Бўлмаса бунча ичикмасдилар. Навбат билан олдиларида тунаб қоляпмиз, кўнгилларига қараяпмиз лекин барибир юракдаги бўшлиқни тўлдиролмаяпмиз. Зулхумор ўшандагина нима қилиб қўйганини тушунди. Ҳозир ҳам ота уйи дарвозасидан кириб ҳовли ўртасида туриб қолди. Кулранг парда ортидан дадасининг соясини аниқ кўриб турарди. Мана чойнакни олдилар. Чой совуб қолган шекилли янги чой дамладилар. Нимадир қидиряптилар... Соат кечки ўндан ошди. Ҳамма ўзи билан ўзи... Акам уйига кириб кетганига икки соатдан ҳам ошгандир. Раҳбар одам, дам олиши керак. Дадам кимдир келгунча ёлғиз... Дадажон... Дадажоним... Сафармо! Қайт Сафармо! Сени қаердан топай Сафармо?... Зулхумор кулранг парда ортидаги дадасининг соясига қараб унсиз йиғларди.
Тамом.

Муаллиф: ЗЕЙЛ ЛЕЙЛА МУСТАФАСАЙЯР.

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g