Get Mystery Box with random crypto!

Ҳеч йўқса шу бугун тилини тияр деган умид билан ўтирган Сафарм | @BekalarUchun

Ҳеч йўқса шу бугун тилини тияр деган умид билан ўтирган Сафармо яна айбсиз айбдор бўлди, яна йиғлади. Барчанинг таъби хира бўлди. Туни билан ухлолмаган Эгамберди ака чошгоҳдан ўтиброқ Зулхуморникига кириб келди. Отасини кўриб Зулхумор аввалига шошилиб қолди. Кейин болаликдан тантиқроқ, ота онаси бошқалардан кўра эркароқ ўстирган қиз Эгамберди аканинг бўйнига осилиб йиғлаб юборди. Ўзининг ҳам кўнгли алланечук бўлди Эгамберди аканинг.
- Ҳеч кўниколмаяпман дадажон. Онамнинг арвоҳлари ҳовлимизда чирқираб юргандай туюлаверади деди чой қуйиб узатаркан ҳиққилаб Зулхумор.
- Унинг айби нима қизим? Энди сан ҳам сал ўйлагинда бундоқ. Менга қолса онанг...
Эгамберди ака кўнгли тўлиб бир муддат жим қолди. - Манга бу гапни айтиш оғир. Лекин эркак кишига ёлғизлик қийин экан қизим. Дунёни аввал эр аёлидан олдин тарк этсин экан. Нима десанг ҳам шу Сафармо уйимизга келгач бироз бўлса ҳам ўзимга келдим. Иссиқ совуғимгв қараб турибти. Бундан буён бунақа қилма она қизим. Сенга охирги айтар сўзим онангнинг кўнглимдаги ўрнини ҳеч ким эгаллай олмайди. Дастурхон четини ҳимариб ўтирган Зулхумор бир нима дейишга чоғландию лекин айтмади. Эгамберди ака чойини ичиб бўлиб юзига фотиҳа тортиб турди.
- Ўтиринг дадажон. Чучвара қилмоқчи эдим. Еб кетинг. Айбдорона мўлтираётган қизининг пешонасидан ўпиб Эгамберди ака шаҳарда иши борлигини айтди.
- Келишда дорихонага ҳам киришим керак. Ошқозоним оғрияпти деганди Сафармо.
Бу гапни эшитиб Зулхумор яна қовоқ тумшуғи осилди. Яна ўша Сафармо! Ҳар тугул бир нима дейишдан ўзини тийди. Отасини кузатган эди ҳамки опаси келиб қолди. Ундан ҳам эшитарини эшитган Зулхумор дилини охири опасига ёрди:
- Ўзику майли опа, энди уни ану етимчасини биз ука деймизу дадам ўғил деб уй-жойли қиладиларми? Кеча кўрмадингиз, мевани кесиб олдини ўшанга узатадилар дадам. Ол уни, е ол буни е деб жонларини бергудай! Худдики ўша келгинди тожикбачагача фарзанду-неварани кўрмагандай! Гулбаҳор синглисини биринчи марта кўриб тургандай ҳайрон бўлиб қараб қолди.
- Зули?... Сенга нима жин урган ўзи синглим? - Гулбаҳорнинг овозида бироз хавотир ҳам сезилди. - Ахир етимнинг бошини силаш савоб. Одамлар кўприк қуради, масжид қуради, беморларга нажот бўлади, сен... сен нималар деяпсан? Сафармо бировга зарари тегадиган аёлмас. Мол боқиб, томорқада ишлаб ҳам ўғлини эплайди.
- Ўша мол билан томорқа дадамникими? Бизникими?Ёки Сафармога ўтиб кетдими опажон?! Зулхумор кесатиқ ва киноя билан берган саволига опасининг кўзига тик қараб жавоб кутди.
- Товбаааа... Менинг синглим оқ кўнгил, меҳрибон ва яхшиликка ёндош эди. Худди бошқа одамга айланиб қолгандайсан Зули... Шайтонга ҳай бер синглим! Дадамниям ўйла ахир! - Гулбаҳор синглини биринчи марта кўриб тургандай кўзлари катта катта очилиб қараб қолди. Юзида қаҳр ва алам зоҳир Зулхуморга гап уқтириш бефойдалигини билиб ўрнидан турди.
- Онагинам раҳматлик ҳам дадамнинг тинчларини бузиб дилларини оғритаётганингдан руҳлари безовта. Тушимга кирибтилар. Кўзингга қара сен қиз! Нохушлик иси келяпти қилиқларингдан! - Гулбахор синглига қарамай ўзига ўзи гапираётгандай сўзлаб дарвозага йўналди.
- Чучвара еб кетинг опа. Дадам ҳам емай еетдилар. Мана ҳозир сувга солсам тайёр бўлади, тугилган тайёргина... деди Зулхумор опасига ошхона томонга имлаб.
- Ёмайман. Лекин дадамга ёки жўнатгин ёки ўзинг олиб бор. Чучварани яхши кўрадилар дадам... Гулбахор охирги жумлани паст, қандайдир дардли оҳангда айтди. Маҳорат билан тугиб катта сопол товоққа терилган чучварани олиб ота уйига кириб келган Зулхуморни Сафармонинг ўғилчаси Бахтовар кутиб олди.
- Уйда ким бор? Онанг қани? сўради Зулхумор ундан.
- Очам (онам) ошхонада. Тушбера (чучвара) қиляптилар - Бахтовар ҳадикли қараб жавоб берди.
- Нимага олаясан? Ажинаманми манга бунақа қарайсан? Бор онангни чақир. Ана ман олиб келдим тушбера!
Дўқ ва койишга мойилроқ оҳангдан норози Бахтовар Зулхуморга яна бир ёвқараш қилиб ошхона томон кетди.