Get Mystery Box with random crypto!

Дўстининг ҳе-ҳелаб кулаётгани ва гапларини жиддий олмаётганида | @BekalarUchun

Дўстининг ҳе-ҳелаб кулаётгани ва гапларини жиддий олмаётганидан Дангалнинг ростакамига жаҳли чиқди. Бироз лабларини қимтиб норози қиёфада қараб тургач ҳозир кўрасан дегандай маъноли бош қимирлатиб ҳовли тўрига қараб бор овози билан Солиҳжонни чақира бошлади: XOLIDABAXA19:
- Солиҳ! Ҳууу Солиҳҳҳҳ!
Дерезадан Солиҳжоннинг боши кўринди.
- Чиқ бу ёққа еееее!...
Эри қазо қилса аёл кўникаркан. Эркакка қийин экан! Солиҳжон ҳам отасининг уст бошларини гоҳ хотини, гоҳ сингиллари ювиб беришсада баъзан кечалари ҳаммомда кир юваётганини кўрарди.
- Бу нима иш дада? Келинингиз ювиб беради. Қўйинг тоғорани дея қўлидан тоғорани тортиб олмоқчи ҳам бўлди.
- Мани келин,қизлар олдида уятли қилма болам. Ич кийим, пайпоғимни уларга асло ювдирмайман. Отам хотиним, сингилларимга қарашга бети қолсин десанг қаршилик қилма! Эгамберди ака Солиҳжон ўзим ювиб берай деганига ҳам унамаганди. Байрамларда ҳам ҳамма шўх шодон ўтирган маҳаллар отасининг кўзига бир лаҳза бўлса ҳам мунг, маъюслик қўниб ўтади. Ҳаммасидан ҳам ҳамма уй уйига тарқаб, Солиҳжон ҳам уйига кириб кетганда отаси ёлғиз қолиши юракни эзарди. Чироғи алламаҳалгача ёниқ уйида кул ранг ҳарир парда тутилган дерезадан эски оила албомини қайта қайта кўриб ўтирган бўларди Эгамберди ака. Шундай қилиб Аскар Дангалнинг маслаҳати маъқул келди. Солиҳжонга. Сингилларини чақиртириб маслаҳат солди. Катта сингил Гулбаҳор кўзи ёшга тўлсада билинтирмай розилигини айтди:
- Майли акажон. Қанийди энди тақдир битган бўлиб дадамга тегишга рози бўлса.
- Мен норозиман! Онам юрган ҳовлиларда энди бир келгинди юрадими бека бўлиб?!Келгиндимас, Кентнинг каттасини сингли бўлган тақдирда ҳам онамнинг ўрнига бошқа аёл келишига ман қаршиман! кичик сингил Зулхумор очиқ норози бўлди.
- Эркакка ёлғизлик осонми Зули? Дадамни ўйламайсанми?Доғ кўрган, боши деворга теккан бир аёл экан, сен...
Гулбаҳорнинг гапи оғзида қолди.
- Дадамга нима қипти?! Дадам тирик! Онагинам эса эллик икки ёшда қаро ерга кетдилар. Дадамни ўйламайсанми дейсиз? Дадамнинг мол дунёлигина эканликларини, акамнинг тадбиркор, пулликкина эканликларини Аскар амаки шипшитиб орада ўзлари ҳам бир нималик бўлиб қолмоқчи! сўзлари тиши орасидан чиқиб вишиллади Зулхумор. Гулбаҳор кулгисини тўхтатиш учун лабини тишлади.
- Нималар деяпсан сен? Аскар амаки келиб келиб дадамга хотин сотадими? Жинни бўлма. Зулхумор жиғибийрон бўлиб турганида опасининг кулгиси келаётганидан жаҳли чиқиб яна ташланмоқчи эди. Лекин қатиққўл Солиҳжоннинг сингилларига азалдан нигоҳи кифоя эди. Ўшанда ҳам Зулхумор дами ичига тушиб жим бўлиб қолган эди. Орадан икки ой фурсат ўтиб Сафармони олиб келишди. Ош дамлаб қўни-қўшнига билдирган бўлишди. Қоп-қора қошлари туташ, оқ юзли, кўзлари оҳуникидай чиройли, хуш қомат Сафармони кўриб Солиҳжоннинг хотини бир муддат анграйиб тургач эрига деди:
- Дадаси... Товба... Раҳматлик ойжонимга ўхшайдия? Қаранг, қуйиб қуйгандай бўлмаса ҳам ўхшашлиги борэээййй...
Солиҳжон унинг сўзларини маъқуллаб бош ирғади. Гулбаҳор янгасига қўшилиб кулимсираб бориб кўришди. Зулхумор эса кўзларидан дув дув ёш оққан куйи жим кузатарди. Дадасига худди гина қилгандекми, аразлагандекми ғалати нигоҳ ташлаб қўярди. Сафармога эргашиб келган тўрт ёшли қош кўзлари онасига ўхшаб кетадиган ўғилчаси онасининг этагидан тутганча нотаниш одамларга ҳайрат билан боқарди. Сафармо тез чиқишиб кетди. Қўл оёқликкина, чақон чиқиб қолди. Эгамберди ака ҳам аста секин ҳаётига ранг кириб кўзларида аввалгидай мамнунлик, юзида нур пайдо бўлиб қолди. Таърифу тавсифга не ҳожат, Сафармо қисқа қилиб айтганда кўнгилдагидай аёл эди. Фақат... Фақат ҳеч очилиб кулмас эди. Ҳамма кулгудан қотиб қолгудек бўлса у кулимсираб қўярди. Ўша кулимсирашида ҳам синиқлик, ғамгинлик қоришиқ бўларди. Бирмас уч фарзандни, умр йўлдошини йўқотган аёлнинг табассумини тасаввур қиларсиз? Ҳамма билан тил топиша олган Сафармога фақат Зулхуморгина эл бўлмади. Ота уйига кам келадиган бўлди Зулхумор. Келганда ҳам Сафармони кўрса балони кўргандек тутақиб кетарди. Бир баҳона топиб чақиб оларди. Мана бугун отасининг туғилган куни ҳам татимади ҳеч кимга.